Конимех туманида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан Конимех тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суд мажлиси давомида 26 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, шундан 6 нафар шахсга нисбатан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси давомида Ички ишлар бўлимининг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 5 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурномалар билдирилди.

 

Ҳабибулло Тўхтаев,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси.