Қидирув:

Вакансиялар

Э Ъ Л О Н

Бугунги кунда Навоий вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларида мавжуд вакант жойлар ҳақида маълумот

 

Т/р

Таркибий тузилма номи

Вакант бўлган вазифа

Ставка

Лавозимга қўйилган умумий талаблар

Лавозимга қўйилган махсус талаблар

1.             

Навоий вилоят суди

Катта консультант

1

– юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 қуйи судда камида 1 йиллик  узлуксиз меҳнат стажига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Иқтисодий қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши, компютер саводхонлигига эга бўлиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к.

2.             

Навоий вилоят суди

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими  катта консультант

1

– юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

– Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Тармоқ қурилмалари ва дастурлаш тилларини пухта ўзлаштирган бўлиши, веб ва график дизайн ишларини яратиши, техник топшириқлар билан ишлай олиш ва ҳ.к.

3.             

Навоий вилоят суди

Судья катта ёрдамчиси

1

юқори малакали,  зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 қуйи судда камида 1 йиллик  злуксиз меҳнат стажига эга бўлган,

Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Фуқаролик қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши,  суд мажлиси баённомаларини тўғри юрита олиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к

4.             

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди

Девонхона мудири

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Жиноят қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши,  компютер саводхонлигига эга бўлиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к.

5.             

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди

Девонхона мудири

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

– Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Жиноят қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши,  компютер саводхонлигига эга бўлиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к.

6.             

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди

Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Тармоқ қурилмалари ва дастурлаш тилларини пухта ўзлаштирган бўлиши, веб ва график дизайн ишларини яратиши, техник топшириқлар билан ишлай олиш ва ҳ.к.

7.             

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди

Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

1

юқори малакали,  зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Тармоқ қурилмалари ва дастурлаш тилларини пухта ўзлаштирган бўлиши, веб ва график дизайн ишларини яратиши, техник топшириқлар билан ишлай олиш ва ҳ.к.

8.             

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди

Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Тармоқ қурилмалари ва дастурлаш тилларини пухта ўзлаштирган бўлиши, веб ва график дизайн ишларини яратиши, техник топшириқлар билан ишлай олиш ва ҳ.к.

9.             

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди

Девонхона мудири

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Жиноят қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши,  компютер саводхонлигига эга бўлиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к.

10.         

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди

Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Тармоқ қурилмалари ва дастурлаш тилларини пухта ўзлаштирган бўлиши, веб ва график дизайн ишларини яратиши, техник топшириқлар билан ишлай олиш ва ҳ.к.

11.         

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди

Девонхона мудири

1

юқори малакали,  зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

фуқаролик қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши,  компютер саводхонлигига эга бўлиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к.

12.         

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди

Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

1

юқори малакали,  зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Тармоқ қурилмалари ва дастурлаш тилларини пухта ўзлаштирган бўлиши, веб ва график дизайн ишларини яратиши, техник топшириқлар билан ишлай олиш ва ҳ.к.

13.         

Зарафшон туманлараро Иқтисодий суди

Девонхона мудири

1

юқори малакали,  зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Иқтисодий қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши,  компютер саводхонлигига эга бўлиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к.

14.         

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон туман суди

Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Тармоқ қурилмалари ва дастурлаш тилларини пухта ўзлаштирган бўлиши, веб ва график дизайн ишларини яратиши, техник топшириқлар билан ишлай олиш ва ҳ.к.

15.         

Учқудуқ туман Иқтисодий суди

Девонхона мудири

1

юқори малакали, зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши,

 Ўзбекистон Республикаси  фуқароси.

Иқтисодий қонунчилигини пухта ўзлаштирган бўлиши,  копютер саводхонлигига эга бўлиши, мурожаатларга ўз вақтида ва тўғри жавоб лойиҳасини тайёрлай олиши ва ҳ.к.

 

Номзод томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

– Ариза;

– Номзоднинг маълумотномаси ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумотнома;

– Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувохнома;

– Номзоднинг паспорт нусхаси;

– Меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно)

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Навоий вилоят судига юборилади.

Мурожаат учун тел: 79-222-01-24

Ички рақам 85008

О.Исломов

Иқтисодий ишлар бўйича

Иқтисодий судлар билан боғланиш маълумотлари

 

Навоий вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)

Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчаси 11 уй,
тел.: (79) 220-22-47, 220-22-46
почта индекси 210100,
e-mail: i.navoiy@sud.uz

Кармана туманлараро иқтисодий суди

Навоий шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 39Б уй, тел.: 79-220-22-43, почта индекси 210100,
e-mail: i.karmana@sud.uz

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди

Зарафшон шаҳри, Марварид кўчаси, 19 уй,
тел.: 79-573-43-83, почта индекси 210100,
e-mail: i.zarafshon@sud.uz

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди

Навбаҳор тумани, Бешработ қўрғони, Бобур шоҳ кўчаси, 7 уй, тел.: 79-562-87-31,
почта индекси 210100,
e-mail: i.navbahor@sud.uz

Учқудуқ тумани иқтисодий суди

Учқудуқ тумани, Амир Темур кўчаси, 46 уй, тел.: 79-593-18-61, почта индекси 210100,
е-mail: i.uchquduq@sud.uz

Маъмурий ишлар бўйича

Маъмурий судлар билан боғланиш маълумотлари

 

Навоий вилояти маъмурий суди

Навоий вилояти, Навоий шаҳри, С.Айний кўчаси, 1-уй, почта индекси 210100  тел.:  (+998 79) 210-02-26

ички рақам 86010

e-mail: m.navoiy@sud.uz

Навоий туманлараро маъмурий суди

Навоий вилояти, Навоий шаҳри, С.Айний кўчаси, 1-уй, почта индекси 210100  тел.: (+998 79) 210-02-29

e-mail:  m.navoiy.t@sud.uz

Фуқаролик ишлари бўйича

Фуқаролик ишлари бўйича судлар билан боғланиш маълумотлари

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди
Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 17-уй, тел.: 79-223-51-41, 79-223-02-21, 79-223-10-71, почта индекси: 210100, e-mail:  f.karmana@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди
Зарафшон шаҳри, Марварид кўчаси, 19 уй, тел.: (79) 573-39-75 (79) 573-39-61, почта индекси 210300, e-mail:  f.zarafshon@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди
Навбаҳор тумани, Бешработ кўрғони, Бобур шоҳ кўчаси, 7 уй, тел.: (79) 562-87-27, почта индекси 210200, e-mail:  f.navbahor@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди
Учқудуқ тумани, А.Темур кўчаси, 46 уй, тел.: (79) 593-23-93, почта индекси: 210900, e-mail: f.uchquduq@sud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди
Хатирчи туман, Янграбод қўрғони, Пулкан кўчаси, 60 уй, тел.: (79) 544-23-18 , почта индекси 211000, e-mail:  f.xatirchi@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича

Жиноят ишлари бўйича судлар билан боғланиш маълумотлари

 

 

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди

Навоий шаҳри, Ўзбекистон кўчаси,14 уй, тел.: (436) 223-18-67, 223-47-40, почта индекси 210100,

 e-mail: j.navoiy.sh@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди

Карманатумани, Бобур кўчаси, рақамсиз уй, тел.: (436) 532-21-40, 532-40-87, почта индекси 210600,

e-mail: j.karmana@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди

Нурота шаҳри,У. Юсупов кўчаси, 2 уй, тел.: (436) 523-13-31, почта индекси 210700,

 e-mail: j.nurota@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди

Хатирчи тумани,Пулкан кўчаси, 69 уй, тел.:(436) 544-20-49, почта индекси 211001,

e-mail: j.xatirchi@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди

Навбаҳор тумани,Бешработ қўрғони, Бобур шоҳ кўчаси, рақамсиз уй, тел.: (436) 562-13-57, 562-10-01,почта индекси 210200,            

e-mail:  j.navbahor@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди

Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 16 уй, тел.: (436) 555-34-02, 555-25-67, почта индекси 210401,

e-mail: j.qiziltepa@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди

Конимех тумани, Бунёдкор кўчаси,19 уй, тел.: (436) 512-14-04, почта индекси 210500

, e-mail: j.konimex@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди

Зарафшон шаҳри, Заводчилар кўчаси, рақамсиз уй,тел.: (436) 573-39-63, 573-58-50, почта индекси 210300,                                   

e-mail: j.zarafshon@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди

Учқудуқ шаҳри,Наврўз кўчаси,30 уй, тел.: (436) 593-06-11,почта индекси 210900,          

 e-mail: j.uchquduq@sud.uz

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди

Томди тумани, Базар-жирау кўчаси, 4 уй, тел.: (436) 582-21-66, почта индекси 210800,

e-mail: j.tomdi@sud.uz

Оилавий ажрим ва уй-жой билан боғлиқ низолар

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда оилавий ажримлар ҳамда уй-жой билан боғлиқ низоларнинг олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилоят суди судьялари Г.Худайбердиева, Ф.Хамидов, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров ва судья Л.Шарипова, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров иштирокида Зарафшон шаҳридаги 7551-Ҳарбий қисмда ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда судьялар, хусусан Навоий вилоят суди судьяси Г.Худайбердиева ва фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров томонидан айни вақтда оилавий ажримлар ва уй-жой билан боғлиқ низолар кўпайиб бораётганлиги, бунинг ортидан кўплаб вояга етмаган ёшлар ота ёки она меҳридан бебаҳра қолаётганлиги ва мазкур ҳолат уларнинг тарбияси, дунёқараши ва хулқига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёшларни оила қуришга тайёрлаб, шундан сўнггина никоҳ расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги, оилавий ажримларни олдини олиш борасида судлар ва маҳалла фуқаролар йиғини ўртасидаги ҳамкорлик янада кўчайтирилиши кераклиги билдирилди ҳамда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ташаббуси билан оилавий нотинчликнинг оқибатлари ва унинг фарзанд тарбиясига салбий таъсири юзасидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.

Анвар Шукуров

Фуқаролик ишлари бўйича

Зарафшон туманлараро суди раиси

Сайёр қабул

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди томонидан иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини химоя қилишга қаратилган ишларнинг мазмун-моҳияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, қабул қилинган суд ҳужжатларини тушунтириш мақсадида очиқ мулоқот учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги учрашув Хатирчи туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилди.

Даставвал, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги “Интелектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-749 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тингловчилар эътиборига етказилди.

Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмакка муҳтож фуқароларнинг мурожаати тингланди. Ижроси ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар ижрога қабул қилиниб, қатъий назоратга олинди.

Шерали Хамидов

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

Оила қўрғони дарз кетмасин

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди томонидан оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилиб, аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, суд мажлисларида ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди. Ана шундай оилалардан бири, «Курувчи» МФЙда яшовчи Ж.Г. 2021 йил

27 август куни фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда турмуш ўртоғи Ж.Ф. билан ўрталарида 2011 йил 27 июль куни тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Оиланинг бир нафар вояга етмаган фарзанди бўлиб, оила ўзаро келишмовчиликлар ҳамда бошқа шахсларнинг аралашуви туфайли ажрим ёқасига келган. Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон  туманлараро судининг ажрими билан оилани яраштириш учун 6 ой муҳлат берилди, бу вақт оралиғида олиб борилган сай-ҳаракатлар натижасида бу оила яраштирилди.

Сўнгги пайтларда амалга оширилаётган кўплаб профилактик ишларга қарамасдан, афсуски, оилавий ажримлар ҳамда оилалар билан боғлиқ кўплаб бошқа даъволар сони ортиб бормоқда.

Оилани мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилавий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлида маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда улар қошидаги яраштириш комиссияларининг ҳамда бошқа жамоат ташкилотларининг фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ишда эса ҳеч ким ўзини четга олмаслиги керак.

Лайло Шарипова

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судьяси

Учқудуқ туманида яна бир оила яраштирилди

Оила – бу жамиятнинг муҳим бўғини бўлиб, уни асраш эса устувор вазифамиздир. Ваҳоланки, оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин.  Хар бир оила тотувлиги мамлакатнинг равнақини белгиловчи омилдир. Никоҳ деб аталмиш муқаддас риштани мустаҳкамлаш, шунингдек оилаларни қўллаб-қувватлаш, авлодларга бу азиз қўрғоннинг нечоғлик аҳамиятлилигини етказиш зарур.

Оилавий муносабатларини ислоҳ қилиш, уларни келгусида кечиримлилик, бир-бирини тушуниш каби инсоний фазилатлар билан маънавий-руҳий тарбиялаш умумбашарий рад этиб бўлмас бурчимиздир. Бу борада фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, фуқаро В.Тагаева томонидан турмуш ўртоғи Б.Тагаев билан никоҳдан ажратиш даъвоси бўйича судга мурожаат қилган. Суд томонидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари билан ҳамкорликда мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиб, тарафларни оилага бўлган муносабатини ўзгартириш масаласи муҳокама қилиниб, ўзаро яраштириш чоралари кўрилди. Кўрилган чоралар самараси ўлароқ икки нафар вояга етмаган фарзанд тарбия топаётган ёш оилани яраштиришга эришилди.

Ёш гўдакларни ўз ота-онаси меҳри билан оилада бекаму-кўст вояга етишларига замин яратилди.

 

Беҳзод Шерматов 

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси

Одил судлов – Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига қадар

Навоий юридик техникумида “Одил судлов – Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига қадар” мазусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари ва техникум талабалари иштирок этган тадбирда бош мезони инсон қадрини юксалтириш ва эъзозлашга асосланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бу соҳада бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш, маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда “Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Турғун Қаҳҳоров, 
Навоий вилоят суди судьяси

Skip to content