Маҳкумлар холидан хабар олинди

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Зарафшон шаҳридаги 12-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан сайёр қабул ўтказилди.

Дастлаб суд раиси ва тегишли масъуллар колония учрашувхонасида маҳкумлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқиб.

Шундай сўнг маҳкумлар билан суҳбат олиб борилиб, маҳкумларни “Рамазон хайити” байрами билан табрикланди, улардан колониядаги яратилган шарт-шароитлар, ётоқ хоналарининг шароити, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, маҳкумларни ҳуқуқлари қонуний тартибда ҳал қилинаётганлиги ҳақида сўраб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида тўхталиб, ҳар бир маҳкум колонияда жазо муддатини ўташ даврида содир этган жиноятидан ўзига тўғри хулоса чиқарган ҳолда келгусида қайта жиноят содир этмаслиги учун яратилган имкониятлардан, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланган ҳолда бирор-бир касб эгаллаган ҳолда чиқиб кетиши, тартиббузарлик содир этмасдан тезроқ оиласи бағрига қайтиши тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, маҳкумларни қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, маҳкумларни жазони ижро этиш билан боғлиқ бўлган мурожатларини шу ернинг ўзида қонуний ҳал этилишини таъминлаш мақсадида тегишли масъуллар иштирокида маҳкумларини ариза, шикоят ва таклифлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида колонияда жазо муддатини ўтаётган 6 нафар маҳкумлар турли мазмундаги масалалар бўйича мурожаат қилди.

Сайёр қабуллар давомида мурожаатларни ўрганиш билан бирга маҳкумларга салбий ҳолатларга йўл қўймаслиги, белгиланган кун тартибига амал қилиши, тартиббузарликлар содир этмаслиги, тақиқланган нарса буюмлардан фойдаланмаслиги, меҳнатга виждонан ёндошиши, ўз мажбуриятларини бажариши бўйича тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, маҳкумларга суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига киритилган ўзгартиришлар ва суд қарорлари устидан шикоят бериш тартиби ҳақида тушунтириш берилди.

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси.