Навбатдаги сайёр суд мажлиси маҳаллада ўтказилди

Жорий йилнинг 27 мартида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси яъни фирибгарлик билан боғлиқ содир этилган жиноят иши юзасидан айбланаётган судланувчилар Ш.Қ, Ш.Ж, А.Ж ларга нисбатан жиноят иши “Тинчлик” маҳалласи биносида сайёр суд мажлисида кўрилиб, омма олдида суд ҳукми ўқилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят учун жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборатдир.

Шунингндек, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ҳамда Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда, ташкил этилган ушбу тарғибот тадбири кўринишидаги сайёр суд мажлиси якунида, йиғилганларга ёшлар ва аҳолиси ўртасида вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш, суд ҳуқуқ соҳасига киритилган ўзгартиришлар, коррупцияга оид жиноятларни олдини олиш борасида тегишли тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси.