Навоий вилоят суди раиси ҳамда вилоят маъмурий суди раисининг олис Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳар фуқаролари учун сайёр қабули ташкил этилди  

Дастлаб Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда жами 29 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 22 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 2 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 4 нафар фуқароларга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши тарафларнинг ярашуви асосида тугатилди.

Фуқаролик судлари томонидан 3 нафар фуқароларнинг юридик фактни белгилашга оид, 1 нафар фуқаронинг қарз ундиришга оид даъво аризалари қаноатлантирилган бўлса, 1 та қатъий алимент ундириш бўйича ариза юзасидан фуқароларнинг таъминоти мустаҳкамланди.

Куннинг икканчи ярмида эса Зарафшон шаҳри “Баҳор” маҳалласи биносида Зарафшон шаҳри ҳамда Томди туман фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабул давомида ҳам жами 28 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 19 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 15 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 9 нафар фуқарога нисбатан суд ҳукми билан тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 16 нафар фуқаронинг жазони ўташ колонияси ўзгартирилди.

Фуқаролик судлари томонидан 2 та ҳолатда фуқароларнинг имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқлари тикланган бўлса, 2 та ҳолатда вояга етмаган бола таъминоти учун алимент ундириш, 2 та ҳолатда вояга етмаган бола уч ёшга тўлгунига қадар онаси таъминоти учун қатъий суммада алимент ундириш белгиланди, 3 та ҳолатда қарз суммаларини ундириш бўйича даъво аризалар қаноатлантирилди.

Иқтисодий судлар томонидан 3 та иш бўйича тадбиркорлар фойдасига жами 46.270.320 сўм ундирилиб, даъвогар корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя қилинди.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати