Учқудуқ овулида сайёр қабул ўтказилди

Учқудуқ туман иқтисодий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ тумани судлари раисилари томонидан Учқудуқ тумани “Шалхар” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Овул фуқаролари, фаоллар иштирок этган мазкур сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбирида мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги бу ислоҳотларнинг замирида авваламбор адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу орқали халқнинг тинч-тотув ва фаравон яшаши, давлатимизни янада тараққий эттириш ва юрт тинчилигини таъминлаш каби муҳим вазифалар туриши хусусида фикр юритилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.