Қидирув:

НОЗИК ЕЛКАДАГИ ОҒИР МАСЪУЛИЯТ – 10 март – Халқаро аёл судьялар куни

Жамият тараққиётда аёлларнинг азалдан муносиб ўрни борлиги айни ҳақиқат. Бугун жамиятнинг бирор-бир жабҳасини  хотин-қизларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жумладан, одил судловни амалга оширишда ҳам аёл судьялар муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон судьяларининг 16 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Халқаро юристлар ассоциацияси томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра,  суд органларида хотин-қизларнинг камлиги гендер стереотиплари билан боғлиқ. Ушбу тадқиқотларда иштирок этган аёл судьялар томонидан судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ошкораликни таъминлаш орқали ушбу масалани ҳал қилиш мумкинлиги юзасидан ўз таклифларини билдиришган.

Халқаро аёл судьялар бирлашиши эса бир-биридан ҳаётий тажрибани ўрганиш ва қўллаб-қувватлашда муҳим восита ҳисобланади. Бу жамиятда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашнинг муҳим омилидир.

Гулнафис Худайбердиева

 Навоий вилоят суди судьяси

“Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан НДКТУда “Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда университет талаба ва ўқитувчилари ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди судьяси Д.Бобоноров, Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси Ф.Саноқуловлар иштирок этишди.

Талабаларга мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ҳамда мазкур дастурни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”, инсон ҳуқуқлари соҳасига жорий этилаётган янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Навоий вилоят маъмурий суди судьяси Д.Бобоноров, Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси Ф.Саноқуловлар томонидан мазкур НДКТУда таълим олаётган талабалар ўртасида маънавият дасрлиги ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги  “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сонли Фармонинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

2023 йил 16 январдаги  “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сонли Фармони билан 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) тасдиқланганлиги, Стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгиланганлиги, яъни:

«Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

Шунингдек, 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури (кейинги ўринларда — Ҳаракатлар дастури) ҳам тасдиқланганлиги, унга кўра Олий суд томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги билан биргаликда жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида қуйидагиларни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги, яъни:

туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;

вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;

юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш.

Бундан ташқари, суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича қуйидаги чоралар белгиланганлиги, яъни:

судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш;

суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш;

одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш ҳақида тушунчалар берилди.

 

Фазлиддин Саноқулов

 

Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси

«КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ»

Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурида ҳам коррупцияга қарши курашиш масалалари белгиланган.

Ўзбекистон 2008 йил 7 июлда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь), 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган корруцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган.

Ушбу тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонунда коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари белгилаб берилди.

Ушбу қонуннинг 3-моддасига кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Шунингдек, қонуннинг 5-моддасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатдир.

Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилиб келинмоқда.

Хусусан, мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, коррупция – вайронкор куч, у миллий иқтисодиётга мисли кўрилмаган даражада путур етказади. Ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, ҳокимиятга ишонч йўқолади, жамиятда маънавият бузилади ва ҳоказо. 

 Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари инсон шаънини камситадиган, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантирадиган иллат – коррупцияга қарши курашишга эътибор қаратмоқда. 

Бу жараёнда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш чора-тадбирларини кўриши, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўриши, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияни олиб бориши лозим. 

Коррупция билан боғлиқ ҳолатларни кўрганда бефарқ бўлмайлик. Шунда коррупция деган иллатдан бутунлай қутилиш мумкин булади. 

 

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси
Ғулом Кушиев

НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ СУДЬЯЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЛАБАЛАР ИШТИРОКИДА “ИНСОН ҲУҚУҚЛAРИ — ОЛИЙ ҚAДРИЯТ” МAВЗУСИДA ТAРҒИБОТ ТAДБИРИ ТAШКИЛ ЭТИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 7 февралда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан Навоий давлат педагогока университетида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Унда Навоий вилояти суди судялари И.Шойимардонова, Н.Расулов, A.Баҳронов, вилоят Aдлия бошқармаси масъул ходимлари ҳамда университет ўқитувчилари қатнашди. Учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик янгиликлари, оила ва таълим ҳуқуқи хусусида маърузалар тингланди. Шунингдек, талаба ёшларнинг мавзу юзасидан бир қатор саволларига батафсил жавоблар берилди. 

Хатирчи туманида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида учрашув ўтказилди

Учрашув давомида инсон ҳуқуқларига оид масаларарга тушунтириб бериб, унда инсон ҳуқуқлари деганда энг авволо инсоннинг давлат билан муносабатидаги ҳуқуқий мақомини, иқтисодий, ижтимоий сиёсий ва мадания соҳалардаги имкониятларини ҳамда даъволарини тавсифловчи тушунча эканлиги, Конституциянинг 18-52-моддаларида инсон ҳуқуқ ва эркинларининг барча нормалари белгилаб берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрь кунидаги Олий мажлисга мурожаатномасида ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши, 2023 йилдаги устувор йўналишлардан бири экани алоҳида таъкидланганлигига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги, бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилиши, Конституциянинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши, шунингдек фуқароларни ҳуқуқлари бўйича бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлар мавжудлиги, уларнинг амалга оширилиши Конституциянинг 93-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Президенти кафил эканлиги белгиланганлиги,  гапириб ўтди.

Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш лозимлиги, Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия томонидан 2023 йил 20-28 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича Дастур тасдиқланганлиги, шу кунларда Дастурда белгиланган тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилаётгани, шубҳасиз, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури талаблари аллақачон ҳаётимизга чуқур татбиқ этилаётганининг ифодаси эканлиги бўйича маъруза қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида янги қабул қабул қилинган қонунлар бўйича  бироз тухталиб, унда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасини 30.01.2023 йилдаги 44-сонли қарор билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби тўғрисида”ги Низоми қабул қилинганлиги, унда шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилиши, бюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими орқали амалга оширилиши, бунда ҳар йили 01 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, бюртма шакллантирилиши, шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилиши, битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олиниши, қарорга кўра 2022/2023 ўқув йили якунида “ электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилиши таъкидланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси Б.Қ.Бабақулов, жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси Ш.Хомидов, жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси Х.Тўхтаев, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди судяьси З.Утамуродов, туман адлия бўлими в.в.б А.Сатторовлар маъруза қилиб қабул қилинган қонунлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Учрашув давомида фуқароларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

Баходир Бабақулов  

СУДЬЯ ВА ЁШЛАР

Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими ўртасида тузилган Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси A.Шукуров ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Зарафшон шаҳридаги 1-умумий таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Касбим – келажагим”, “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзуларида давра суҳбати ташкил етилди.

Давра суҳбати давомида ўқувчи ёшларларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари, соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ва ёт ғояларга берилмаслик борасида зарур маслаҳатлар бериб ўтилди ва бу борада суд амалиётидан мисоллар келтирилди.

Aнвар Шукуров, Фуқаролик ишлари

бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси

СУДЬЯЛАР МОНО МАРКАЗИ КАСБЎРГАНУВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорларига жавобан фуқароларнинг, қолаверса ёшларни касбга ўргатиш, иш билан таъминлаш борасида кўп-кўп ишлар қилинмоқдаки, бу сўзсиз ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Президентнинг 2018 йил 20 августдаги 3913-сонли қарори 5-6-бандлари ижроси сифатида жойлардаги каби Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Навоий шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилганлиги фикримиз исботидир.

Мономарказ 2021 йил 3 июнда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бу даргоҳда сувоқчи, мебель жиҳозлари ясаш ва таъмирлаш устаси, алюминий ва пластик профили билан ишлаш устаси, машинасозлик, Токар-фрезерчи рақамли дастури бошқарув дастгоҳи оператори, лифтга хизмат кўрсатиш уста, ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш “В” тоифа учун, косметолог, сартарошлик, ёш болалар учун энага, тарбиячи, замонавий пардалар тикувчи ва дизайнери, ошпаз, қандолатчи, официант ва ҳ.з касбларга ёшларни 2-3-4 ой муддатда ўкитиб, мутахассислар тайёрлайди.

Марказда 4 та чет тиллари бўйича қисқа муддатли курслар фаолият кўрсатаяпди.

Вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари куни кеча ушбу марказга ташриф буюришиб, касбга ўқиб меҳнат фаолиятини бошлаш арафасида турган ёшлар ўртасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”  ҳамда “Янги меҳнат кодекси инсон манфаатлари ҳимоячиси” мавзуларида давра суҳбати ўтказишди.

Даврада судьялар ёшларга инсон қадриятлари, янги меҳнат қонунчилигида кафолатланган инсон қадр-қиммати, иш берувчи ва ходимнинг ҳуқуқлари ҳақида сўзлашиб, ёшларда ўз иш жойига эга бўлишдек орзу-истаклари сари интилишни кучайтириб, бу йўлда уларга шижоатли  қанот бағишладилар.     

Тингловчилар судьялардан янги меҳнат қонунчилигидаги инсон манфаатига хизмат қиладиган янгиликларни билиб олишиб, бунинг учун судьялардан мамнун бўлдилар.

 

            Навоий вилоят суди судьяси

 

Ибодат Шоймардонова

Навоий вилоят суди судьялари ташаббуси билан “Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият”  мавзусида талабалар билан “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Навоий Давлат педагогика институтида Навоий вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судьялари И.Шоймардонова ва Н.Расуловлар институт талабалари билан учрашдилар.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» га кўра, «Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда 32 нафар талабалар иштирок этдилар ва уларга қуйидагилар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.

Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилади.

Институт маъмурияти ва судьялар бундай тартибдаги тадбирларни яна давом эттириш, талабаларнинг ҳуқуқий онгигини ошириш ишларини янада жадаллаштириш масалалари келишиб олинди.

 

 

Навоий вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Нодиржон Расулов

Инсон ҳуқуқлари мавзусида Давра суҳбати ўтказилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида турли тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Қарорининг 12-банди Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси Ф.Рахманов томонидан Нурота туман Халқ Таълими Бўлими биносида бўлим ходимлари ва педагоглар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

 

 

Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича

 

Нурота туман суди раиси

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида

Кармана тумани, «Аллон» МФЙда 2022 йил 22 февраль куни жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди судьяси А.Сайдуллаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-46-сон Қарорининг мазмун моҳияти тушунтириб берилди.

Skip to content