Қидирув:

Навоий вилояти судлари боғи барпо этилди

Инсон соғлом бўлиши учун аввало, табиат соғлом, ҳаво мусаффо бўлиши керак. Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 144-F-сонли Фармойишида жорий йил баҳор ва куз мавсумларида вилоят судлари томонидан манзарали, мевали ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра Республикаи бўйича судлар томонидан баҳор мавсуми учун ўн минг туп кўчат экиш назарда тутилган.

Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини доирасида Навоий вилояти судлари ҳамда вилоят маъмурий судларининг барча судья ва суд ходимлари томонидан Кармана тумани “Маликработ” МФЙ ҳудудида 700 туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. 

Дастлаб кўчат экиш тартиби ва сирлари мутахассислар томонидан батафсил тушунтириб берилди. Шундан сўнг судья ва суд ходимлари кўчат ўтқазишга киришдилар. Мазкур манзарали дарахт кўчатларининг парвариши бўйича ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишди.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.   

Она Ватан тақдирига бефарқ бўлмасдан, уни тобора ободлик ва кўркамлик касб этишида камарбаста бўлиш – бугун ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётий маслагига айланиши лозим. Зотан, барпо этаётганимиз яшил майдонларнинг мамлакатимиз экологияси ва халқимиз саломатлигидаги аҳамияти беқиёс бўлиб, бугун эзгу ниятлар билан қадалган ниҳоллар эса жонажон Ўзбекистонимизнинг, ҳар биримизнинг ортимиздан униб-ўсиб келаётган авлоднинг улуғ манфаатлари учун хизмат қилади.

Мазкур лойиҳа доирасида дарахт экиш акцияси вилоятимиз экологиясини тозалаш билан бирга атроф-муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади.

 

Бобир Имомов,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.

Учқудуқда навбатдаги “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 22 апрель куни Учқудуқ туман иқтисодий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судлари томонидан Учқудуқ тумани 7-сонли мактабда мактаб ўқитувчи ва учувчи ёшлари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда суд раислари томонидан, мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларни мавқеини юксалтириш, педагог ходимнинг жамиятдаги мақомини ошириш, фаолият билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва касбий камол топиши учун шароит яратиш ҳамда ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш борсида бўйича салмоқли ишлар амлга оширилаётганлиги, хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил
1 февралда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуни билан педагог тушунчаси, педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг асосий кафолатлари белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясиясида педагогларга бир қатор ҳуқуқий кафолатлар белгиланганлиги, [ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]

Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши бўйича алоҳида модда киритилганлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги  “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуни билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига қўшимчалар киритилганлиги, унга кўра, эндиликда педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод этилганлиги, бундан  ташқари педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ғайриқонуний қарорлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинганлги бўйича фикрлар айтиб ўтилди.

Қизғин суҳбат давомида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

                                                                  Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.

Ҳамкорликда ташкил этилган семинар тафсилотлари

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Фуқаролик Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Зарафшон шаҳридаги 12-сон жазони ижро этиш муассасаси ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда судьялар суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, суд қарорларига нисбатан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, коррупциявий жиноятлар содир қилинганлиги учун жавобгарлик ва жазо чоралари бўйича тушунтиришлар бериб ўтишди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси.

Тинч оила фаровон ҳаёт

Оилавий ажримларнинг олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш куни» муносабати билан Навоий шаҳар “Жанубий” маҳалласи биносида шаҳардаги Кимегар, Янги хает, Ишонч, Зиекор, Чинор ҳамда Мустакиллик маҳаллаларидаги ажралиш арафасида турган оилалар ва нотинч оилаларниинг ўзаро келишмовчиликлари юзасидан вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари томонидан Оила ва хотин-кизлар бўлими билан хамкорлигида 8 нафар оилалар мухокама килинди. 

Мухокама якунида Кимегар маҳалласи фукаролари Х.Хамдамовлар оиласи, Ишонч маҳалласи фукаролари С.Тохировлар оиласи  яраштирилди. Колган оилаларнинг ўзаро келишмовчиликларини бартараф этиш учун муддат берилди.

Шунингдек, Янгиобод маҳалласи фукароси Хамидова Ранога тайзик ва зуровонликка учраганлиги сабабли химоя ордери олиб берилди ва унинг оиласи нотинч оилалар руйхатига олиниб ИИБга назоратга олиш ун хабарнома юборилиши таъминланди.

 

Феруз Ҳамидов,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси,

 

 

Гулнафис Худайбердиева ,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси,

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари мустаҳкамланди

Ўзбекистон оиладаги зўравонликни қонунга алоҳида жиноят сифатида киритган 5 чи давлатга айланди. Халқаро ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Хеза МакГИЛЛ  Ўзбекистон  ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича  гендер зўравонликга барҳам бериш бўйича халқаро мажбуриятни бажариш йўлида муҳим қадам ташламоқда деб эътироф этиб ўтди.

Ўзбекистонда жисмоний  зўравонлик энди жиноят ҳисоблансада, иқтисодий ва руҳий зўравонлик  эътибордан четда қолаётганлиги ҳам сир эмас албатта.

2023 йил 11 апрелда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати  билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниб, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга оиладаги зўровонлик турлари бўйича жавобгарлик механизми яратилди.

Мазкур Қонун билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга муддатидан илгари жазодан шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари тадбиқ этилмаслиги белгилаб қуйилди.

2023 йилда Ўзбекистонда 203 нафар шахс оиладаги зўравонлик бўйича ЖКсининг (126-1 моддаси) га мувофиқ жавобгарликка тортилиб уларнинг 59 нафари қамалганлиги, шунингдек 8928 та (МЖТК 206-1моддаси билан)шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Шаҳвоний шилқимлик  содир қилган 666 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

 Навоий вилоятида (МЖТК 206-1моддаси билан) 17 та шахс 2024 йилда маъмурий ЖК(126-1 моддаси) га мувофиқ 11та  шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-208-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2024 йил 1 февралдан мавжуд штат бирликлари доирасида тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг икки нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда «Оила судьялари» ташкил этилиши ҳам бежиз эмас.

Чунки кейинги йилларда оилавий низолар билан боғлиқ даъво аризаларининг ҳам сонини ошишига сабаб бўлмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди томонидан 2023 йилда оилавий муносабатларга доир низоларни ошганлигини кузатишимиз мумкин.

Айниқса, бу жараёнда бола ҳуқуқлари таъминланиши кафолатланиши, уларнинг энг яхши манфаатлари таъминланишида фуқаролик суди судьялари муҳим роль ўйнайдилар.

 Ота-она бўлиш ҳар бир инсонга чексиз бахт, умид ва ишонч олиб келади, шу билан бирга, улар зиммасига юксак масъулият ҳам юклайди. Ўз навбатида, бола туғилиши билан ота-она олдида ўзига хос ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келадики, булар — болани тарбиялаш, таълим бериш, яхши яшаш шароити билан таъминлаш, унга ғамхўрлик қилиш кабиларда намоён бўлади. Ота-оналар ўз болаларини тарбиялашда уларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиши, қийнаши таъқиқланади, умуман, инсон шаъни ва қадр-қимматига нолойиқ хатти-ҳаракатлардан, иллатлардан холи бўлиши зарур. Чунки ота-оналик нафақат Яратганнинг инояти, балки жамият олдидаги улкан бурчдир.

Лекин, ҳамма ота-оналар ҳам ўз зиммаларидаги вазифаларни тўлиқ амалга оширяпти, деб бўлмайди. Давлатимиз томонидан бола ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш зарурлиги қайта-қайта таъкидланишига, бу борада қатор чора-тадбирлар белгиланишига қарамай, ота-она деган муқаддас номга доғ тушираётганлар, уни суиистеъмол қилаётганлар, афсуски, орамизда топилади.

Оила кодексида ота-оналик мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлик ёки умуман бажармаганлик учун ҳуқуқий санк­циялар: ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (79-модда), ота-оналик ҳуқуқини чеклаш (83-модда), фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш (171-модда), алимент­ни суд тартибида ундириш (136-модда) кабилар белгиланган.

Мамлакатимиз қонунчилигида, жумладан, Оила кодексининг 79-моддасида вояга етмаган ёки вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, Жиноят кодексининг 122-моддасида меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун ота ёки онага жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш — бу ота-оналик мажбуриятларини бажармаган ёки бажаришдан бош тортган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган бошқа асосларга мувофиқ суд тартибида белгиланадиган оила ҳуқуқий жазо чораси саналади. Ота-оналик мажбуриятлари деганда, юқорида таъкидлаганимиздек, қонунда белгиланган тартибда ота-оналар томонидан қилиниши шарт бўлган ҳаракатлар тушунилиб, уларга болани тарбиялаш, таъминлаш, сақлаш, ҳимоя қилиш, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий-ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, боланинг таълим олишини таъминлаш кабилар киради.

Бизнингча, ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш тушунчасини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин:

– ота-она ўз болаларини тарбиялаши шартлиги мажбурияти бузилса (Оила кодексининг 73-моддаси);

– ота-она ўз болаларининг соғ­лиғи, жисмоний, руҳий, маънавий-ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш мажбурияти бузилса (ушбу модда);

– ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги мажбурияти бузилса (96-модда).

Жумладан  шаҳар прокурорининг фуқаро С.Ига нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатган фуқаролик ишини мазмунан кўриб чиққанимизда, бу шахс томонидан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари қўпол равишда бузиб келинганлиги маълум бўлди.

Фуқаро И.С. бир неча марта огоҳлантирилишига қарамай, оналик мажбуриятларини бажармаган, ўзи ҳеч қаерда ишламай, уч ярим яшар фарзандини қўшниларига ташлаб, ҳафталаб келмаган, уйига мунтазам маиший бузуқ шахсларни олиб келиб, бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатган, умуман, ўз фарзандининг тар­бия­сига совуққонлик билан қараган. Мазкур ҳолатлар гувоҳ сифатида сўралган ўша ҳудуддаги ички ишлар нозири, қўшниларнинг кўрсатмалари, шунингдек, манфаатдор шахс сифатида васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг берган хулосаси билан тўлиқ тасдиқланган. Натижада, юқоридаги ҳолатлар ишдаги бош­қа материаллар асосида исботлангани асос қилиниб, суд прокурор даъвосини қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини чиқарган.

Шу ўринда юқоридаги фуқаролик суд ишига сабаб бўлган омил нима, наҳотки фуқаро уларни ўз вақтида англаб етмаган, деган савол туғилади. Ачинарлиси, кўпчилик ҳолларда аксарият ота-оналар ўз зиммаларидаги мажбуриятларни яхши англасалар-да, лекин унга амал қилмаслиги оқибатида уларга нисбатан қонуний жавобгарлик белгиланмоқда. Шунинг учун юқоридаги каби ҳолатларни ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш деб малакалаш, бунинг учун, албатта, ушбу ҳаракатлар ҳақиқатан ота ёки она томонидан содир этилгани, уларнинг хулқ-атворида айбнинг мавжудлиги ва бу ҳаракатларни қасддан содир этгани, ота-оналик мажбуриятлари узлуксиз равишда бажарилмагани эътиборга олинади.

Ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт­лиги ҳақида қонунчилигимизда тегишли нормалар кўрсатиб ўтилган (жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси, Оила кодексининг 96-моддаси). Ота-онанинг вояга етмаган фарзандига алимент тўлаш мажбу­рия­ти эса уларнинг болага нисбатан ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда моддий жиҳатдан таъминлаш мажбурияти саналади. Алимент — бола ота-онасининг бирга ёхуд алоҳида туриши, ўзаро никоҳда экани ва боланинг улар ёки улардан бири билан бирга яшаш-яшамаслигидан қатъи назар, тўланиши керак. Айрим ҳолларда ота-оналар бу мажбуриятни келишув асосида ҳамда никоҳ шартномасида белгиланган усуллар орқали бажарадилар.

Узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхонадан ёки бош­қа даволаш, тарбия, аҳолини ҳимоялаш муассасаларидан олишдан бўйин товлаганлик деганда, қайд этилган ташкилотларнинг таклифидан кейин ҳам боласини олиб кетмаслик тушунилади ва бу тегишли комиссия томонидан расмийлаштирилади. Бу ўринда болани олишдан бўйин товлаш — ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қи­лишга асос бўладиган бошқа ҳо­латлар ичида ота-онанинг хулқ-атворини кўрсатувчи асосий жиҳатлардан бири саналади. Болани олишдан бўйин товлаш оғзаки ҳамда ёзма шаклда бўлиши мумкин, лекин барча ҳолларда бу тилхат орқали расмийлаштирилади. Болани юқоридаги муассасалардан олишдан бўйин товлаш сабабларини қасддан (боланинг вояга етмаган ота-она томонидан туғилганлиги, никоҳсиз ёки ногиронлиги) ҳамда эҳтиётсизликдан (ота-онанинг ногиронлиги, узоқ муддатли хасталиги, гиёҳвандлик, алкоголли касалликлар, уй-жойнинг йўқлиги, ҳеч қаерда ишламаслиги ва ҳ.) деб туркумлаш зарур бўлади.

Ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш деганда, бу ҳуқуқлардан болаларнинг манфаатига зид равишда фойдаланиш, масалан, ўқишга, жамоат топшириқларини бажаришга тўсқинлик қилиш, тиланчиликка ундаш, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга ўргатиш, жиноят содир қилишга, жиноий йўл билан даромад топишга жалб қилиш кабилар тушунилади.

 Масалан, она Г.М. ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш оқибатида бир неча марта маҳалла вакиллари, таълим муассасасининг огоҳлантиришига қарамай, болаларининг манфаатларига зид равишда уларни мактабга ўқишга юбориш ўрнига кўчада, бозорда тиланчилик қилишга ундаган, натижада болаларининг кўчада оч-наҳор, юпун ҳолатда юришларига, баъзан йўлакларда қаровсиз ҳолда ухлаб қолишига сабабчи бўлган. Ушбу ҳолатлар иш материаллари асосида исботланиб, болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси   судга берган даъво аризаси қаноатлантирилган.

Бундай ҳолларда ота-онанинг муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлгани тегишли тиббиёт муассасасининг хулосаси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Судларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар кўрилишида даъвони ким қўзғатганидан қатъи назар, Оила кодексининг 80-моддасида белгиланганидек, прокурор, шунинг­дек, васийлик ва ҳомийлик органи иштирок этиши шарт.

Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги даъво боланинг яқин қариндошлари, вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти қонун билан зиммасига юклатилган органлар ва муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари ва бошқа муассасалар, шунингдек прокурор томонидан тақдим этилиши мумкин.

Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўрилади.

Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ишларни кўришда суд ота-онадан (уларнинг биридан) боланинг таъминоти учун алимент ундириш масаласини ҳал қилади.

ОКнинг 84-модасига кура Ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-она болани шахсан тарбиялаш ҳуқуқидан, шунингдек болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши ота-онани болага таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ота-онаси (улардан бири)нинг ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқи чекланган бола турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота-она ва бошқа қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган мулкий ҳуқуқларини, шу жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Ота-она иккаласининг ота-оналик ҳуқуқи чекланган тақдирда бола васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб берилади.

 Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ҳар бир шахс ота-оналикнинг муқаддас туйғу, болалар эса ҳаётнинг буюк неъмати эканини унутмаслиги, бу нафақат юксак инсоний масъулият, балки Конс­титуцияда белгиланган бурчи экани, унга риоя қилишга мажбурлигини теран ҳис қилиши шарт. Ўз навбатида, судлар томонидан бола ҳуқуқ ва манфаатлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда оила манфаатлари, оналик, оталик ва болалик муҳофазаси, болаларнинг эртанги тақдири ҳисобга олиниши лозим. Шу билан бирга, судлар мазкур тоифадаги низоларни мазмунан ҳал қилишда фуқаролик ишларини юритишнинг ихчам усулларидан фойдаланиши, ишларни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри татбиқ этилиши самарадорлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг одил судловга нисбатан ҳурматини кучайтиришга эришиш асосий мақсадга айланмоғи даркор.

 Баркамол фарзанд соғ­лом оилавий муҳитда вояга етади. Бунга эришиш учун, биринчи навбатда, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз, авваламбор, ота-оналарнинг онгини, уларнинг фарзандларига бўлган муносабатини ўзгартиришимиз, лозим бўлса, ота-оналарнинг ўзини тарбиялашимиз керак.

Жамиятда ота-онанинг масъулиятини ошириш, эртанги кун эгалари бўлмиш ёш авлодни маънавий етук қилиб тарбиялашда уларнинг зиммаларида улкан вазифалар борлигини улар ҳис қилган ҳола тушунишлари жоиздир.

Чунки бу борада давлатимизнинг ўз олдига қўйган мақсади ва маслаги битта — у ҳам бўлса,  ҳар бир ота-онанинг оиладаги масъулиятини кучайтириш, уларда жавобгарлик ҳиссини тарбиялашдан иборатдир.

Судьяларимиз эса болаларга мос тизимни қўллаш сари қадам ташлаб, болаларнинг энг яхши манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз тажрибаларини мунтазам бойитишлари, давлат сиёсатининг энг муҳим шартидир.

 

Гулнафис Худайбердиева,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси.

 

Роҳила Худайбердиева,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.

Навоий вилоят суди раиси ҳамда вилоят маъмурий суди раисининг олис Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳар фуқаролари учун сайёр қабули ташкил этилди  

Дастлаб Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда жами 29 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 22 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 2 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 4 нафар фуқароларга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши тарафларнинг ярашуви асосида тугатилди.

Фуқаролик судлари томонидан 3 нафар фуқароларнинг юридик фактни белгилашга оид, 1 нафар фуқаронинг қарз ундиришга оид даъво аризалари қаноатлантирилган бўлса, 1 та қатъий алимент ундириш бўйича ариза юзасидан фуқароларнинг таъминоти мустаҳкамланди.

Куннинг икканчи ярмида эса Зарафшон шаҳри “Баҳор” маҳалласи биносида Зарафшон шаҳри ҳамда Томди туман фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабул давомида ҳам жами 28 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 19 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 15 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 9 нафар фуқарога нисбатан суд ҳукми билан тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 16 нафар фуқаронинг жазони ўташ колонияси ўзгартирилди.

Фуқаролик судлари томонидан 2 та ҳолатда фуқароларнинг имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқлари тикланган бўлса, 2 та ҳолатда вояга етмаган бола таъминоти учун алимент ундириш, 2 та ҳолатда вояга етмаган бола уч ёшга тўлгунига қадар онаси таъминоти учун қатъий суммада алимент ундириш белгиланди, 3 та ҳолатда қарз суммаларини ундириш бўйича даъво аризалар қаноатлантирилди.

Иқтисодий судлар томонидан 3 та иш бўйича тадбиркорлар фойдасига жами 46.270.320 сўм ундирилиб, даъвогар корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя қилинди.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

БАНКНИНГ ФИРИБГАР ЮРИСТИГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси тумандаги “Бўдиқ” МФЙ биносида бўлиб, раислик қилувчи судья Ф.Рахмановнинг раислигида судланувчи Облоқулов Жавоҳир Ўткирович ва Зоҳидов Илҳом Ялгаш ўғли (исм шарифлар ўзгартирилган) ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан  жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи Ж.Облоқулов ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2019 йилдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, АТБ «Агробанк» Нурота филиали собиқ ҳуқуқшуноси лавозимида 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2022 йилнинг март ойига қадар фаолият юритиб келиб, Бўдиқ МФЙ ҳоким ёрдамчиси И.Зоҳидов билан жиноий тил бириктириб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тергов жараёнида жиноят ишининг қисми айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилган “Farina-Nur Kelajagi” МЧЖнинг иш бошқарувчиси ва бошқа шахслар билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлишиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан банк кредит маблағларини қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил июнь ойида Нурота тумани “Бўдиқ” МФЙда яшовчи фуқаролар Н.Рахматова, К.Саъдуллоев, А.Юсуфалиев, Н.Бекмуродов, К.Синдаровлар ишончига кириб, унинг номига АТБ “Агробанк” Нурота филиалидан имтиёзли кредит маблағларини олиш мақсадида, турмуш ўртоғи Н.Рахматова, К.Саъдуллоев, А.Юсуфалиев, Н.Бекмуродов, К.Синдаровларнинг паспорт нусхалари ёрдамида “Farina-Nur Kelajagi” МЧЖнинг иш бошқарувчиси билан биргаликда уларнинг номига “Ҳунармандчилик йўналишида” учун 2020 йил 9 июнь куни тузилган кредит шартномаси ҳамда 08.06.2020 №27-сонли ҳисоб-фактурасига ушбу фуқароларнинг номидан имзо қўйиб, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан 33 млн сўмлик бўлган жами 165.000.000 сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратилишига ва пул маблағларини “Farina-Nur Kelajagi” ХК ҳисоб рақамига кўчирилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини корхона раҳбари билан келишиб нақдлаштириб олиб, пулларини ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юбориб, кредит қарздорлигини тўламасдан, 165 млн сўм кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.

Суд мажлисида ҳар иккала судланувчиларнинг қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, содир қилган жиноятининг ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаб етганлигини, жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлиги, судланувчиларнинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳамда оғирлаштирувчи ҳолатлар инобага олиниб, уларга ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган ҳолда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Улуғларимиз “Ўзганинг ҳақи бировга буюрмайди” – деб бежизга айтишмаганлигини судланувчилар Ж.Облоқулов ҳамда И.Зоҳидовларнинг тақдирларида яққол намоён бўлганлигини кўриб, хулоса чиқаришни фуқароларнинг ўзига ҳавола қиламиз.

 Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси.

Инсон қадрининг энг олий даражаси халқчин давлатда барпо этилади

Бугунги кунда адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам бўлиб, юртимизда олиб борилган барча соҳадаги ислоҳотларнинг конституциявий ҳимоясини таъминланаётганидир. У ҳам бўлса “Давлат – жамият – инсон” деган принципнинг “Инсон – жамият – давлат” тамойилига айланиб, “Инсон қадри учун!” деган ғоя устуворликка эга эканлиги ўз ифодасини топаётганидадир.

Маълумки, миллий қонунчилигимизда фуқарони биринчи марта давлат органлари томонидан бирон бир ишга гумон қилинувчи сифатида жалб қилаётганда, унга бирламчи ҳуқуқлари тушунтириб бериш шарти саналган “Миранда қоидаси” ҳамда “Хабеас корпус” (лот. habeas corpus) – “танани судга келтириш”, яъни жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқининг тарихан энг қадимий эътирофларидан бири ҳисобланган нормалар янада кенг жорий этилди.

Биргина “Миранда қоидаси” бўйича ҳибсга олинган шахсга уни сўроқ қилишдан олдин албатта: -сукут сақлашга ҳақлилиги; айтган гаплари судда унга қарши қўлланиши мумкинлиги ва қўлланиши; сўроқда унинг адвокати иштирок этиши мумкинлиги; адвокат тўловини қила олмаса унга давлат томонидан адвокат берилиши тушунтирилиши ҳамда«ҳақ-ҳуқуқларингиз сизга тушунарлими?”деб сўралиши; -ўз адвокатига ёки яқинларига бир марта қўнғироқ қилиш имкони берилиши шарт.

Фуқароларимиз бирон бир суриштирув, тергов органларига олиб келинганда, унинг ҳуқуқи, шунингдек, ушлаб турилиши асослари, нега давлат органига келтирилгани ҳақидаги ҳуқуқлари тушунтирилиши асосий қонуда ўз ифодасини топди. Яъни, айбсизлик презумцияси мустаҳқкамланиб, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланди.

Шахсга нисбатан тергов органлари томонидан ҳар қандай ғайриқонуний ҳаракатлар ҳамда тақиқланган усуллар қўлланилишининг олдини олишни кафолатланиб, Конституциямизнинг 27-моддасига кўра – “шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт”, деган жумлалар билан тўлдирилди.

Илк маротаба ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суднинг қарорига асосан чекланиши мумкинлиги белгиланди.

Хусусан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, ушбу муддат ушлаб туриш қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги белгиланди.

Гувоҳи бўлаётганимиз, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги асосий қонунда ўз ифодасини топди. Бунда эса мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топаётганлиги, Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланганлиги, бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилади.

 

 

Гиёсиддин Ялгашев,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.

 

Дилноза Хонбўтаева,

Навоий вилояти суди жиноят ишлари бўйича судьяси.

Маҳкумлар холидан хабар олинди

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Зарафшон шаҳридаги 12-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан сайёр қабул ўтказилди.

Дастлаб суд раиси ва тегишли масъуллар колония учрашувхонасида маҳкумлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқиб.

Шундай сўнг маҳкумлар билан суҳбат олиб борилиб, маҳкумларни “Рамазон хайити” байрами билан табрикланди, улардан колониядаги яратилган шарт-шароитлар, ётоқ хоналарининг шароити, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, маҳкумларни ҳуқуқлари қонуний тартибда ҳал қилинаётганлиги ҳақида сўраб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида тўхталиб, ҳар бир маҳкум колонияда жазо муддатини ўташ даврида содир этган жиноятидан ўзига тўғри хулоса чиқарган ҳолда келгусида қайта жиноят содир этмаслиги учун яратилган имкониятлардан, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланган ҳолда бирор-бир касб эгаллаган ҳолда чиқиб кетиши, тартиббузарлик содир этмасдан тезроқ оиласи бағрига қайтиши тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, маҳкумларни қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, маҳкумларни жазони ижро этиш билан боғлиқ бўлган мурожатларини шу ернинг ўзида қонуний ҳал этилишини таъминлаш мақсадида тегишли масъуллар иштирокида маҳкумларини ариза, шикоят ва таклифлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида колонияда жазо муддатини ўтаётган 6 нафар маҳкумлар турли мазмундаги масалалар бўйича мурожаат қилди.

Сайёр қабуллар давомида мурожаатларни ўрганиш билан бирга маҳкумларга салбий ҳолатларга йўл қўймаслиги, белгиланган кун тартибига амал қилиши, тартиббузарликлар содир этмаслиги, тақиқланган нарса буюмлардан фойдаланмаслиги, меҳнатга виждонан ёндошиши, ўз мажбуриятларини бажариши бўйича тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, маҳкумларга суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига киритилган ўзгартиришлар ва суд қарорлари устидан шикоят бериш тартиби ҳақида тушунтириш берилди.

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси.

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни мурожаатлари ўрганилди

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Зарафшон шаҳридаги 36-сонли манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 6 нафар маҳкумлар томонидан қилинган мурожаатлар ўрганилди.

Хусусан, маҳкумларнинг озодликдан маҳрум етиш жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилганидан сўнг қарздорлигини тўлаш тартиби ва жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳамда шартли равишда озод қилишнинг муддатлари тўғрисидаги саволларига атрофлича жавоб берилди.

Шундан сўнг суд раиси томонидан маҳкумларга қонунбузарликка йўл қўймаслик, озодликка чиққанидан сўнг қонун доирасида яшаш ғоясини шакллантириш учун ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш мақсадида колонияларда хуқуқий таълим ва тарбия ишларини кучайтиришини, уларнинг жисмоний ва спорт ишларида фаол иштирокини таъминлаб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишини, колонияга жазо муддатини ўташ учун келган ҳар бир маҳкум колонияга келган кунидан бошлаб колония маъмурият ходимлари томонидан жазо муддатини ўташ учун барча шарт-шароитлар билан қонун доирасида таъминланиб келинишини, шу билан биргаликда маҳкумлар колонияда ўрнатилган ички тартиб қоидалари, кун тартиб қоидалари мунтазам равишда тушунтирилиб борилишини, ҳар бир маҳкум жазо муддатини ўташ давомида ўзини ижобий ёки салбий томонлама кўрсатиб келишини, салбий ҳислатларга эга маҳкумлар қилган қилмиши ёки хатти-ҳаракатлари бўйича қонун доирасида жазоланиб, ўз келажагини ва орзу-умидларини барбод қилишини, ижобий ҳислатларга эга бўлган маҳкумлар эса жазо муддатини ўташ давомида жазодан кўзланган мақсадга эришилгандан сўнг тезроқ озодлик гаштини суришини, чунки улар ўз олдига қўйган келажакдаги орзу ҳавасларга астойдил интилиш лозимлиги, юқоридаги омилларни шакллантиришда эса асосий тарбиявий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш колония ходимларининг ўрни ҳақида гапирди.

Бундан ташқари, маҳкумларга суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига киритилган ўзгартиришлар ва суд қарорлари устидан шикоят бериш тартиби ҳақида тушунтириш берилди.

Йиғилиш сунгида масъуллар томонидан маҳкумлар билан олиб борилаётган тарбиявий профилактик тадбирларни ташкиллаштиришда кенг қамровли жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш тизимини такомиллашга келишиб олинди.

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси. 

Skip to content