Қидирув:

Навбатдаги сайёр суд мажлиси маҳаллада ўтказилди

Жорий йилнинг 27 мартида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси яъни фирибгарлик билан боғлиқ содир этилган жиноят иши юзасидан айбланаётган судланувчилар Ш.Қ, Ш.Ж, А.Ж ларга нисбатан жиноят иши “Тинчлик” маҳалласи биносида сайёр суд мажлисида кўрилиб, омма олдида суд ҳукми ўқилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят учун жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборатдир.

Шунингндек, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ҳамда Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда, ташкил этилган ушбу тарғибот тадбири кўринишидаги сайёр суд мажлиси якунида, йиғилганларга ёшлар ва аҳолиси ўртасида вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш, суд ҳуқуқ соҳасига киритилган ўзгартиришлар, коррупцияга оид жиноятларни олдини олиш борасида тегишли тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси.

САЙЁР СУД САЙЁР ҚАБУЛГА УЛАНДИ

Куни кеча Нурота туманидаги “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман суди раиси Ф.Рахманов томонидан сайёр қабул ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми (маъмурий назорат қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган Р.Рга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Сайёр суд мажлиси сайёр қабулга уланиб, “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаролар ўзларининг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатларига жавоблар олишди.

Шунингдек, суд раиси йиғилганларга мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилаётганлиги, шу билан бирга судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлганлиги, шу билан бирга судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишини олдини олиш мақсадида, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш билан бирга уларнинг масъулиятини ошириш, суд қарорларидан норози бўлган тарафнинг суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Фуқаролик ҳамда Иқтисодий процессуал кодексларига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, “Суд қарорларини қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 27 сентябрь куни қабул қилинган ва 2024 йилнинг 1 январь кунидан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси қонуни билан суд қарорларини қайта кўриш соҳасида муҳим ўзгартиришлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш билан бир қаторда, эндиликда биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўрилишини, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатларии томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши тўғрисида, бундан ташқари эндиликда ҳукм устидан шикоят ва протест бериш муддати 10 кун этиб белгиланганлиги тўғрисида йиғилганларга тушунтиришлар берилди.

 

Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси.

Сайёр суд мажлиси тафсилотлари

Навоий туманлараро маъмурий судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси Навоий шаҳар адлия бўлими биносида Навоий шаҳар адлия бўлимида бўлиб ўтди.

Сайёр суд якунида судьялар томонидан бўлимда амалият ўтаётган талабаларга Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонуни ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни мазмун моҳияти ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–28-сон, 02.02.2024-й.) мазмун моҳияти ҳақида, шунингдек Инсон қадри ва манфаатлари учун деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолатли тамойилларни мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доим устуворлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, адлия бўлимида амалият ўтаётган талабалар ва адлия бўлимида бўлган фуқароларнинг саволларига атрофлича жавоблар беришди.

 

Фазлиддин Санокулов,

Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси.


Азиза Рўзиева,

Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси.  

Конституциявий судга қачон мурожаат қилиш мумкин?

Мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси 54-моддасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир, деб белгиланган.

Суд органлари ана шу мақсадни рўёбга чиқаришда асосий вазифани ўтайди ва бузилган ҳуқуқларни тиклашни кафолатлайди. Бироқ юқоридаги нормани инсон ҳаёти ва ҳуқуқларидан бошқа юксак қадриятлар йўқ, деб тушуниш хато. Давлат суверенитети, унинг ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлиги, халқнинг тили ва урф-одатлари ҳам юксак қадриятлар ҳисобланади.

Конституциянинг 55-моддасида “ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади”дейилган. Мазкур норма Конституциянинг аввалги таҳририда ҳам бор эди. Янги таҳрирдагисида эса“ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли”,деб белгиланди.

“Ваколатли, мустақил ҳамда холис суд”га бўлган ҳуқуқ тегишли процессуал қонунларда белгиланган судловга тааллуқлилик ва тегишлилик, суд таркибига раддия бериш, юқори суд инстанциясига шикоят қилиш ҳуқуқлари орқали, шунингдек, судьяларнинг лавозимда бўлишининг кафолатлари орқали таъминланади.

Конституциянинг 133-моддасига киритилган қуйидаги янги норма ҳам эътиборга молик: “Фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилишга ҳақли”.

Бу норма сизга судда ҳуқуқингизни ҳимоя қилишда яна бир муҳим имконият беради. Эндиликда, фуқаролар ва юридик шахслар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлгач, бевосита Конституциявий судга унга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида шикоят қилишга ҳақли.“Суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлиш” деганда энг юқори суд инстанцияси, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишнинг кўриб чиқилиши ва баҳо берилиши тушунилади. Маълумки, суд ҳуқуқ ва эркинликлар ҳимоячиси бўлароқ, бу борада қонун номидан гапириш ваколатига эга. Бироқ, судда қўлланилган қонун нормаси Конституцияга зид бўлган ҳолатда инсоннинг ҳуқуқини тиклаш воситаси бўлиб айнан юқоридаги норма хизмат қилиши лозим. Конституциявий суднинг асосий ваколатларидан бири қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш, Конституция ва қонунлари нормаларига шарҳ бериш ҳисобланади. Яъни, бу ҳолатда Конституциявий суд аниқ бир инсон ёки юридик шахснинг важларини инобатга олган ҳолда тегишли қонун нормасининг Конституцияга мувофиқлигига баҳо бериши лозим бўлади.

Хулоса қилганда, давлатимизнинг янги Конституциясида суд орқали ҳуқуқни ҳимоя қилишга доир муҳим нормалар янада мустаҳкамланган.

Улуғбек Исмаилов,

Навоий вилоят маъмурий суди судьяси.

Судда очиқ эшиклар куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сонли Фармонига мувофиқ судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини доимий равишда хабардор қилиб бориш вазифаси топширилган.

Навоий вилоят суди томонидан ушбу Фармон ижросини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа кенг жамоатчиликни судлар фаолияти ҳақида яқиндан таништириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Очиқ эшиклар кунида вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бир қаторда бошқа кенг жамоатчилик вакиллари хусусан, соҳага яқин бўлган юридик техникум талабалари ҳам иштирок этишди.

Дастлаб иштирокчилар суд биноларида судья ва суд ходимлари ҳамда суд ишида иштирок этувчи бошқа шахслар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди, сўнгра, шу куни кўриш учун тайинланган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суд мажлисларида эркин тингловчи сифатида қатнашиб реал суд мажлислари ҳақида тасаввурга эга бўлишлари учун имконият яратилди.

Шунингдек, ташриф буюрганларга кўп йиллик тажрибага эга устоз судьялар томонидан бугунги кундаги суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.  

Шундан сўнг йиғилганлар учун вилоят суди раиси Абдулло Аллаев бошчилигида очиқ мулоқот шаклида давра суҳбати ўтказилиб, судьялик касбининг ўзига хос жиҳатлари, судьяларга қўйилган талаблар, қолаверса бугунги кунда судьяларнинг мустақиллигига берилатган эътибор, уларнинг ижтимоий ҳимояси, судлар учун яратилган имкониятлар ҳақида гапириб ўтилди.

Бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда суд идорасини фақат жазоловчи орган эмас балки фуқаролар ва юридик шахсларни ҳуқуқлари ҳамда қанун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилувчи ишончли даргоҳ бўлиб хизмат қилаётганлигини кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдиб.

 

Роҳила Худайбердиева,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.

“Наврўз” байрами тадбирлари доирасида Навоий вилояти судлари судья ва суд ходимлари ўртасида спорт мусобоқалари бўлиб ўтди

Халқимизнинг азалий ва эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш ва янгиланишни тўла намоён қилиб келган Наврўзи олам халқ байрамига айланмоқда.

Байрам муносабати билан суд тизимида соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида Навоий вилоят суди томонидан тизимда фаолият олиб бораётган судья  ва суд ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва стел тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Қизғин ва баҳсларга бой тарзда ўткан мусобоқалар якунида вилоят суди раиси томонидан яхши натижа кўрсатган судья ва суд ходимлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу каби спорт мусобоқаларини ташкил этилиши, суд ходимларини соғлом турмуш тарзига етаклаш билан бирга, келажакда соҳа вақиллари орасидан спорт усталари етишиб чиқиш имкониятини ҳам янада оширади.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати.

Навоий вилоят судларида бугун “Наврўз” шукуҳи

Ўзбек халқининг азалий ва эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш ва янгиланишни тўла намоён қилиб келган Наврўзи олам халқ байрамига айланмоқда.

Наврўз байрами мамлакатимизнинг барча гўшалари, корхона ва ташкилотлари каби, Навоий вилояти судларида ҳам умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Бир томонда дош қозонларда миллий таомларимиз қайнаб турган бўлса, яна бир томонда миллий фалклёр ансанбиллар томонидан баҳорий кайфият улашувчи куй-қўшиқлар хиргойи қилиниб, ўйин-кулгу орқали барчанинг қалбига илиқлик олиб кирди.

Бундан ташқари, миллийлигимизни намоён қилиш мақсадида суд биносида миллий кўргазмалар ҳам ташкил қилиниб, миллий либослар, турли-хил кўргазмали буюмлар намойиш этиш орқали барчани баҳор келганлигини ҳис қилиши учун замин яратилди.

Наврўз байрамида судья ва суд ходимларининг дастурхонларини тўкин-сочин бўлишини таъминлаш ва уларни бозорга бориб ортиқча вақт кетказишларини олдини олиш мақсадида вилоят суди биносида арзонлаштирилган қишлоқ қўжалиги ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, барча турдаги махсулотлар олиб келинди.

Шу кунларда юртимизда Наврўз байрами шукуҳи ҳукм сурмоқда. Бу эртанги кунга умид ва ишонч янада мустаҳкам эканлигидан далолат беради.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати.

Биз оилавий ажралишларга қаршимиз

Навоий вилоят суди ва вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Мемарандумга асосан Кармана туманидаги “Талқоқ” маҳалласи биносида оила ва хотин-қизлар бошқармаси, фуқаролик ишлари бўйича судьялар ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирокида тумандаги оилавий низолари бор, нотинч оилалар билан очиқ мулоқот ва учрашув тадбири ўтказилди.

Тадбирда 10 нафар нотинч оила аъзолари билан индивидуал суҳбатлашиб, никоҳдан ажратишнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ташаббуси билан суратга олинган “Фарзанд-омонат”, “Ота” номли тарбиявий аҳамиятга эга қисқа метражли фильмлар намойиш қилинди.

Натижада, 4 нафар ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилишига эришилди ҳамда қолган оила аъзолари билан кейинчалик яна тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича тегишли тавсилар берилди.

 

Азизжон Баҳронов,

Навоий вилоят суди судьяси.

Навоий вилоят маъмурий судида ҳам бугун хашар

Халқимиз азал-азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан қаршилайди. Кун сайин яқинлашаётган улуғ айём – Наврўзи олам арафасида вилоят судлари жамоалари томонидан хайрия ҳашари амалга оширилди.

Аҳилликда, жамоавий меҳнатда ўзгача шукуҳ бор, шижоат бор. Ўзи ишлаб турган идоранинг ободлиги учун меҳнат қилиш кишига сурур бағишлайди. Шунинг учун ҳашарда вилоятнинг  барча судья ва суд ходимлари ҳамда Департамент жамоаси чин дилдан, фаол иштирок этди.

Уюшқоқлик билан ўтказилган озодалик ва поклик тадбирлари натижасида шундоқ ҳам тоза-покиза бинолар ва унинг атрофлари янада кўркам кўриниш касб этди. Чунки меҳрли меҳнатнинг самараси бор.

 

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати.

Тозалик бор бўлган ва обод жойда барака бўлади

Республикамизнинг барча ҳудудларида, давлат ва жамоат ташкилотларида бўлгани каби Навоий вилояти судида ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Бугун эрта тонгдан судья ва суд ходимлари озодалик ва поклик тадбирларида иштирок этиб, юртимиз ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Умумхалқ хайрия ҳашари вилоятдаги барча судлов ҳайъатлари, туман ва шаҳар судларида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Ҳашар давомида иштирокчилар томонидан туман ва шаҳарлардаги суд бинолари ҳамда ён атрофларда тозалаш ишлари олиб борилди. Ерлар ободонлаштирилди, кўчатлар экилди, ариқ ва зовурлар тозаланди. Мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг тагини юмшатиш ишлари бажарилди.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати.

Skip to content