Қидирув:

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ва янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов қуйидаги Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни мазмун моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 01 январдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан гапириб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 13-моддасининг бешинчи қисми «Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмлари устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида берилган шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида — Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда кўрилади» таҳририда, 389-модданинг матни «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишли эканлигини маълум қилди.

 Апелляция, кассация инстанцияси ва жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд иш шикоят ёки протест билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши кераклигини, иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан бир ойга узайтириши мумкинлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят иши шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши кераклиги, иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкинлигини билдирди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати жиноят иши протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши кераклигини, иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкинлигини, Жиноят ишини кўриш муддати узайтирилганлиги тўғрисида процесснинг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши кераклигини, апелляция, кассация инстанцияси ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги кераклигини, мазкур муддат иш мураккаб бўлган ёки унинг ҳажми катта бўлган, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, апелляция, кассация инстанцияси судининг ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суднинг ажримига кўра кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкинлигини йиғилиш иштирокчиларига маълум қилди.

Бундан ташқари жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонуни  мазмун-моҳияти юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қуйидагиларни 3243-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатлари биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда берилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, апелляция шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига кўра, қарорни чиқарган суд, агар муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин. гапириб ўтди.

3244-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмунига қўйиладиган талаблар

Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят (протест) юборилаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;

3) қарор чиқарган суднинг номи, қарор чиқарилган сана, суд ишининг рақами, устидан шикоят (протест) берилаётган қарор қайси шахсга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша шахс тўғрисидаги маълумотлар;

4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;

5) шикоят (протест) берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар, хусусан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар;

6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлигининг сабаби;

7) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;

8) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.

Агар апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу модданинг биринчи қисми талабларига жавоб бермаса ва бу ишни кейинчалик мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, биринчи инстанция судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) уни берган шахсга қайтариш тўғрисида уч кунлик муддатда ажрим чиқариб, апелляция шикоятини (протестини) янгидан тузиш учун муддат белгилайди.

Судьянинг апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримининг талаблари бажарилмаган ва апелляция шикояти (протести) белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади.

3245-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти берган шахс ушбу шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Апелляция протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.

Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг апелляция шикоятини қайтариб олишга ҳақли.

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.

Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.

Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.

3246-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари

Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) у ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519-моддаларида назарда тутилган биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари устидан берилган апелляция шикоятлари (протестлари) ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Биринчи инстанция судининг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Шунингдек, ЖПКнинг 389-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилишини яъни «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишли эканлигини, агар бир судда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси пайтида судланувчи томонидан бошқа суд судловига тегишли жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишни кўриб чиқиш суд муҳокамасини бошлаган суд томонидан давом эттирилишини, ҳарбий судларнинг судловига тегишли ишлар қонунчилик билан белгиланишини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли ишлар тегишли эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб ва аҳамиятли бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига кўриш учун топширишга ҳақли эканлигини, Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли эканлигини маълум қилди.

Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари, суд ҳукмларининг, ажримларининг, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкинлигини, ишни юқори инстанция суди томонидан кўриш  апелляция тартибида — ушбу Кодекснинг 497-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, кассация тартибида — ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, тафтиш тартибида, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан — ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларини ўрганиш натижаларига кўра чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажримига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига биноан, судьянинг тақдимномасига, оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг протестига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протестига биноан амалга оширилади.

 

Акмал Курбонов,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси

Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори, нуфузи унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг амалий ислоҳотлар ўзининг амалий самараларини кўрсатмоқда.

Жумладан, 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-887-сонли Қонуни қабул қилиниши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.

Мазкур Қонун билан суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий қилинди. Яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига  туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида,

– вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибда,

– вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,

– алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,

– шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди. 

Хулоса қилиб айтганда, ушбу қабул қилинган Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлашга хизмат қилади.

 

Анвар Жумаев

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси 

Суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон қадри улуғланиб, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25.12.2023 йилдаги «Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-888-сонли Қонуни имзоланди.

Мазкур қонунга асосан суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмлари янада такомиллаштирилиб, суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартиби жорий этилди.

Қонун билан вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.  

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, илгари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 282-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли, деб белгиланган эди.

Яъни, суд қароридан норози бўлган тараф апелляция шикоятини бериш муддатини маълум бир сабабларга кўра ўтказиб юборса, натижада иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса суд қарорлари устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқи йўқ эди.

Қонучиликка ўзгартиришлар киритилгандан кейин, энди тарафлар иш апелляция инстанциясида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли. Бунда кассация шикоятини биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкинлиги белгиланди.

Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши, юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланди. Эндиликда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилмоқда.

Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек, ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок эта олмайди.  

Апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.  

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судларнинг тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек, Олий суд томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. 

Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек, тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Олий суд раёсатига тафтиш тартибида протест келтириши мумкин.  

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари номига йўлланади. Бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.  

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига иш билан бирга юбориши шарт.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.

Ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича:

·                     ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;

·                     ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

·                     қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;

·                     ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга;

·                     ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

·                     айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;

·                     ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.

Ушбу қонун ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, ортиқча сарсонгарчиликка йўл қўймасликка хизмат қилади.

 

 

Тимур Абдраманов,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари

 

Гулҳаё Тоғева,

Навоий вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги барча ислоҳотлар Инсон қадри ва манфаатлари учун

Марчамизга маълумки суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларга ва процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгаришлар билан 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни кўриш вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг ваколат доирасига ўтказиш белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчилигини олдини олишдан иборатдир.

Бу ҳам том маънода инсон манфаатлари йўлида қилинган яна бир қадам десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилишни таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг бош мезонидир. Перезидентимиз таъкидлаганидек, «Инсон қадри учун» деган тамойил барча ислоҳотларимизнинг асосини ташкил этмоқда. “Инсон – жамият – давлат” деган янги тизим асосида Ўзбекистон олдинга қараб интилмоқда.

Жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мақсадли чоралар амалга оширилмоқда.

Бу борада амалга оширилган ислоҳотларни таҳлил қилар эканмиз, энг аввало, шуни қайд этиш лозимки, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли ҳамда босқичма-босқич имплементация қилинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро ҳужжатлар нормалари, шу жумладан БМТнинг 7 та асосий шартномалари ва 4 факультатив протоколлари қоидалари  миллий қонунчиликда ўз аксини топмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича асосий халқаро шартномаларга қўшилиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали миллий тизимини яратишга хизмат қилди. Хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солишга қаратилган 12 та Конституцион қонунлар, 18 та кодекслар ва кшплаб қонунлар қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган тамойил ҳам қатъий қилиб белгиланиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги нормалар 3 бараварга кўпайтирилди. Бир сўз билан айтганда “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Ўз навбатида шуни алоҳида қайд этиш лозимки, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар борасида кейинги пайтда қўйилган энг илғор қадам, шубҳасиз, жорий йилнинг апрель ойида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисобловчи ҳамда аёллар ва болаларни қўшимча ҳимоя механизмлари билан таъминлайдиган ўзгаришлар тўплами киритилгани бўлди.

“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонун билан оиладаги зўравонлик жиноий ҳуқуқбузарликлар туркумига ўтказилди, иқтисодий ва психологик зўравонлик, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди. Буни фуқаролик жамияти ва фаолларнинг ғалабаси деб таъкидлаш мумкин.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистоннинг демократик ўзгаришларга содиқлиги, юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бирламчи вазифалардан саналади. Соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартирмоқда. Инсон қадри улуғланиб, «Давлат – инсон учун» деган эзгу ғоя ҳаётга жорий этилмоқда.

 

Анвар Исоков,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятлари кенгайди

Ўтган йил давомида мамлакатимизни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада такомиллаштириш, айниқса суд-ҳуқуқ ислоҳотлари билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди. Мазкур йўналишни амалга оширишда 2023 йилнинг охирида яъни 25 декабрида 889-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. Барча мақсадлар инсон қадрини улуғлаш қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб,эндиликда суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий этилди.

2024 йилнинг 1 январидан қуйидагилар:

         вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судларда ишларни тафтиш тартибида кўриш босқичи;

         ишлар тафтиш тартибида Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва алоҳида ҳолларда Олий суд Раёсатида кўрилиши;

         юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тартиби бекор қилиниши ва улар томонидан иш якуни бўйича якуний қарор қабул қилиниши;

         ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштирок этиши шартлиги;

         ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори турувчи суд томонидан тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмаслиги;

         процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги;

         келишув битими апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, ажрим чиқарилиб, иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари ушбу ажрим билан бекор қилиниб, иш юритиш тугатилиши;

         кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 6 ой ичида берилиши мумкинлиги;

         тафтиш тартибидаги шикоят ёки протест, ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ҳарбий суд номига йўлланиши, лекин ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилиши;

         Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориши шартлиги;

         тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 1 йил ичида берилиши;

         тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддати қуйи инстанция судлари томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши, яъни яна қўшимча уч ойлик муддат ичида берилиши;

         Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига Олий суд раисининг, Бош прокурорнинг протести тегишли шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай киритилиши;

         Суд қарорлари устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва шикоят (протест) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари судья (суд) томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

 

Азиза Рўзиева,

Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси

2023 йил мобайнида Навоий вилояти судлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари тўғрисида расмий маълумот

2023 йил давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 864 та (2022 йилда эса 1050 та) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган, кўриб тамомланган ишлардан 685 таси қаноатлантирилган, 124 таси рад қилинган, 24 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 31 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўриб тамомланган айрим ишларни тоифалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:

– Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 101 та иш кўрилган, шундан 45 таси қаноатлантирилган, 42 таси рад қилинган, 8 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 6 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 539 та иш кўрилган, шундан 521 таси қаноатлантирилган, 8 таси рад қилинган, 2 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 8 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 68 та кўрилган, шундан 45 таси қаноатлантирилган, 17 таси рад қилинган, 2 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 4 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати  (ҳаракатсизлиги)ни  қонунга хилоф деб топиш ҳақида 43 та иш кўрилган, шундан 17 таси қаноатлантирилган, 12 таси рад қилинган, 8 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 6 та ариза кўрмасдан қолдирилган.

– Божхона органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 3 та кўрилган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича аризани қаноатлантириш рад қилинган.

 

Суд таъсирчанлиги фаолияти бўйича:

 

Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2023 йил давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 239 (237) та хусусий ажримлар чиқарилган.

Суд томонидан юборилган хусусий ажримларнинг 2 таси бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги ҳақида судга маълум қилинган.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби белгиланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-888-сонли Қонуни қабул қилиниши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.

Мазкур Қонун билан суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий қилинди. Яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига  туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида,

– вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибда,

– вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,

– алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,

– шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди. 

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қабул қилинган Қонун судьяларнинг масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўришга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда халқимиз манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Дилшод Турдиев

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси 

Ҳимоя ордерини бериш тартиби

Мамлакатимизда жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, унинг хавфсизлигини ва уйғунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чоралар хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шак-шубҳасиз риоя қилиш, маънавий-ахлоқий асосларни ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йилдаги ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан, ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига берилади. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.

Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.

Шахс ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолашни рад етган тақдирда, ҳимоя ордерини топшираётган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида далолатнома тузилади.

Тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир етиш хавфи аниқланган пайтдан еътиборан 24 соат ичида ҳимоя ордерини ўттиз кун муддатгача беради ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан еътиборан кучга киради.

Агар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширувчи ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан жабрланувчига ҳимоя ордери берилганидан кейин бир иш куни ичида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг иш ёки ўқиш жойига, агар тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ташкилот раҳбари бўлса, юқори турувчи органга, жабрланувчи ва тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш тўғрисида тақдимнома юборилади.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ишлаётган ёки таълим олаётган ташкилот раҳбари тақдимномани олганидан кейин, уч иш куни ичида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф етишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади.

Агар хавф ҳали бартараф етилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра кўпи билан бир йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин.

Ҳимоя ордерини бериш ёки ҳимоя ордерини беришни ёхуд узайтиришни рад етиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат ички ишлар органи томонидан амалга оширилади.

Ҳимоя ордерининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир етиш хавфи бартараф етилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра, бир иш куни ичида ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича материаллар тайёрланади ҳамда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома расмийлаштирилган ҳолда жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан еътиборан йигирма тўрт соат ичида ёпиқ суд мажлисида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ҳозирлигида кўриб чиқилади.

Ҳимоя ордерида қуйидагилар кўрсатилади:

–          у расмийлаштирилган сана ва жой;

–          уни расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;

–          тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир етган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи;

–          ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган чекловларнинг рўйхати.

Ҳимоя ордерида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги, тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлиги ҳақидаги маълумот кўрсатилади.

Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:

–          тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир етишни тақиқлаш;

–          тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир етган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);

–          тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир етилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;

–          тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, йетказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш;

–          тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги низомга асосан амалга оширилади.

 

Гиёсиддин Ялгашев,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари

 

Рохила Худайбердиева,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Коррупцияга қарши курашишда фаоллик кўрсатганларни рағбатлантириш тартиби

Тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатиш бу коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш дейилади.

Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга бир марталик пул мукофотлари берилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг 3 баравари миқдорида;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваригача бўлса;

-ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида;

-унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 7 баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — БҲМнинг 10 баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида;

в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – БҲМнинг 10 баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — БҲМнинг 20 баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 25 баравари миқдорида;

г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 100 бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

Бунда пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматини фоизларда ҳисоблашда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорнинг энг кам миқдоридан келиб чиқилади.

д) қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун БҲМнинг 5 баравари, икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида бир вақтда хабар берганлиги учун эса — БҲМнинг 7 баравари миқдорида.

Коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга хабар берганлик ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашганлик учун шахс ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида рағбатлантириш тарзида тақдирланади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

Эсдалик совға қиймати БҲМ 2 бараваридан ошмаслиги лозим.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласи коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Коррупцияга қарши курашувчи орган махсус комиссиянинг қарори асосида 1 иш куни ичида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор чиқаради.

Бир марталик пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 10 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади, эсдалик совғаси эса қонун ҳужжатларига мувофиқ совға қилинадиган буюм харид қилингандан сўнг 5 иш куни ичида топширилади.

 

Рохила Худайбердиева,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Зуфар Нарзиев,

 

Навоий вилоят судининг судьяси

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари

Сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини, шошилинч тиббий ёрдамни ва ихтисослаштирилган тиббий хизматлар тармоғини ўз ичига олувчи уч босқичли миллий тиббиёт модели яратилди, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини, сифатини ва қулайлигини ошириш таъминланмоқда.

Шу билан бирга, охирги пайтларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Бу жараёнда тиббиёт ходимларини беморларнинг соғлиғи ёмонлашишида ёки ўлимида асоссиз равишда айблаш, шунингдек ҳеч бир сабабсиз шифокорларга ва ўрта тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари юз бермоқда.

Бироқ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги кодексида хизмат вазифаларини бажараётган тиббиёт ходимларига нисбатан қонунга хилоф равишда турли шаклларда таъсир ўтказганлик, шунингдек тиббиёт ходимларининг тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун тўғридан-тўғри маъмурий жавобгарлик белгиланмаган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиловчи янги модда билан тўлдирилмоқда.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олишга, шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1977-моддасида тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш яъни тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказишда – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши тўғрисидаги ўзгартиришлар киритилди.

 

Абдумўмин Рахимов,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

 

Маъмуржон Кадиров,
Навоий вилоят судининг судьяси

Skip to content