Учқудуқ туман суди раислари янги қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтиришди
Барчамизга маълумки, сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида, жорий йилнинг 10 август куни Учқудуқ тумандаги “Шалхар” ОФЙда фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсуновлар томонидан тарғибот тадбири амалга оширилди.
Тадбирда сўзга чиққан суд раиси Б.Шерматов янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан асосий фарқлари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб, янги таҳрирдаги қонунга кўра, судьяларнинг мустақиллиги, қонун ва суд олдида тенглик, суд ҳужжатларининг мажбурийлиги, суд ишларини юритишнинг ошкоралиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси каби судлар фаолиятининг принципларига қўшимча равишда қонунийлик деб номланганлиги, Қонуннинг 8-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов қонунга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши белгиланганлиги, 17-моддасида тарафлар ва қонунда назарда тутилган бошқа шахсларнинг суд ҳужжати устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари мустаҳкамлаб қўйилганлиги борасида сўз юритди.
Бундан ташқари, Қонуннинг 67-моддасида, ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, суд раиси Х.Турсунов томонидан жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайлови шу юртнинг ҳар бир фуқароси учун муҳим сиёсий воқеа эканлиги, фуқароларимиздан ушбу сиёсий жараёнда фаоллик билан иштирок этишлари лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнгида фуқаролар томонидан берилган оила низоларига оид саволларга суд раиси Б.Шерматов томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Руслан Джўраев
Учқудуқ туман иқтисодий суди
судья ёрдамчиси
Суд — ҳуқуқ соҳасида профилактика хизмати тизимини рақамлаштиришнинг афзалликлари
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьялари ҳамда ички ишлар бошқармаси қўйи тизими профилактика (катта) инспекторлари иштирокида суд-ҳуқуқ соҳасида профилактика хизмати тизимини рақамлаштиришнинг амалиётга жорий қилиш афзалликлари борасида онлайн ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда вилоят суди судьяларининг суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги тўғрисидаги маърузалари тингланди.
Судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, электрон маълумот алмашинувини олиб бориш, жойлардаги ҳуқуқ-тартибот масканларига онлайн суд ўтказиш имконини берувчи алоқа тизимини йўлга қўйилганлиги слайдлар орқали кўрсатиб берилди.
Мазкур семинарда ташкил этилган янги тизимни амалиётга кенг жорий этиш ишлари профилактика (катта) инспекторлари юритувида бўлган маъмурий материаллар, расмийлаштирилган ҳужжатлар бўйича суд процессларини онлайн шаклда ўтказилишини таъминлаш мақсадида, вилоятнинг 11 та шаҳар-туманларининг 36 та ҳуқуқ-тартибот масканларида 10 та суд идоралари билан онлайн суд процесслари амалга ошириш тизими ишга тушгандан буён 60 дан зиёд иш ҳужжатлари кўриб чиқилгани таъкидланди.
Суд жараёнларини онлайн ўтказилиши вилоятнинг барча шаҳар-туманларида йўлга қўйилгани, фуқароларнинг вақти ва ортиқча оворагарчиликларини олдини олиш билан бирга, сарф-ҳаражатлар тежамкорлигига эришишда уларга бир қанча қулайликлар яратилаётганлиги тўғрисида сўз борди.
Ўқув семинари якунида профилактика инспекторлари хизмат амалиётида ва онлайн суд жараёнларига уланиш мобайнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
ОАВлар билан алоқалар бўлими
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида “Ҳуқуқшунос аёллар кенгаши” ташкил этилди
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибда солиш мақсадида, 2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонуни қабул қилинган.
Мазкур қонуннинг 14-моддасида, тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиб, бу борада тадбирлар амалга ошириши назарда тутилган.
Қонун талабидан келиб чиқиб, Навоий вилоят суди, вилоят Адлия бошқармаси, ИИБ, Навоий шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда оилавий низолар замирида аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш, жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш, бу борадаги қонунчиликни тушунтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят суди судьяси Гулнафис Худойбердиева, пандемия даврида бутун дунёда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ишлатиш, оилавий низолар ва никоҳни бекор қилиш ҳолатлари ошиб бораётгани, бу вазият Ўзбекистон ҳудудини ҳам четлаб ўтмагани, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 7556 та фуқаролик ишлари кўрилганлиги, кўрилган ишларнинг 1810 таси ёки 23,9 фоизи оила низолари билан боғлиқ ишларни ташкил этиши, оилавий низолар замирида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам кескин ошганлиги, 2020 йил давомида оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ жами 16 нафар шахсга нисбатан 16 та жиноят иши кўрилган бўлса, жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 30 нафар шахсга нисбатан 29 та жиноят иши кўрилганлиги маълум қилди.
Оилавий ажримлар орқасида эр-хотинлар ўртасида фарзанд тарбияси, мулкий ва уй-жой масалалари бўйича кўплаб низолар келиб чиқади. Бундан эса икки тараф ҳам манфаат кўрмайди. Аксинча, эр-хотин ўртасидаги низолар фарзанд тарбиясига ва унинг камолотига жиддий путур етказади холос.
Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликлар натижасида келиб чиқадиган мудҳиш ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият юритаётган аёллар таркибидан иборат “Ҳуқуқшунос аёллар кенгаши” ташкил этилди. Кенгаш аъзолари зиммасига оилавий ажримлар билан боғлиқ мавжуд ҳолат инобатга олиниб тажриба сифатида Навоий шаҳридаги 31 та МФЙга ҳуқуқшунос аёлларни бириктириш ва маҳаллалардаги ижтимоий аҳволи оғир, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан якка суҳбатлар ташкил этиш орқали уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Сўнгра, Кенгаш аъзолари томонидан Навоий вилояти “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш” марказида оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган иш қидираётган хотин-қизлар аҳволидан хабар олинди.
“Реабилитация марказларида ёрдам сўраб келган аёлларга барча имкониятлар яратилмоқда, хусусан, улар психологик ва тиббий муолажалар олишади, фарзандлари мактабларга жойлаштирилади, лекин бу аёл эртага жамиятга, оилага қайтиши керак. Оиласида зўравонликка учраган аксарият аёллар у ерга қайтишни исташмайди. Улар келгусида яшашлари учун уй-жой масаласи, ўзларини таъминлаши учун иш топиш, касб-ҳунар ўрганишлари каби муаммолар туғилади”-дейди марказ директори Мўътабар Султоновна.
“Оилада доимий келишмовчилик, тазйиқ ҳолатлари бўлганлиги сабабли, қизим билан кўчада қолдим, марказга келиб мурожаат қилганимда менга ёрдам кўрсатилди, қизим фуқаролик паспортини йўқотиб қўйган эди, ҳозирги кунда янги паспорт олинишига марказ томонидан ёрдам кўрсатилмоқда, уй-жой билан таъминлаш масаласида ҳам амалий ёрдам кўрсатилса, қизим билан бирга яшар эдик”-дейди фарзандининг келажагига қайғураётган аёллардан бири.
Бу борада аёлга Навоий шаҳар ҳокимлигига ётоқхона ажратиш масаласида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари ҳар ойда учрашиб, амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича маълумотлар алмашиб туриш, аниқланган тазйиқ ва зўравонлик фактлари тўғрисида ўзаро бир-бирини хабардор қилиш, бу ҳолатларга муносабат билдириш чораларини тўғрисида келишилиб, жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш, тазйиқ ва зўравонликларни бартараф қилиш, уларга қарши курашиш соҳасидаги тадбирларни биргаликда амалга ошириш, қонунчиликни қўллаш амалиётини такомиллаштириш борасида келишиб олинди.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бўлими
Навоий вилоят судида матбуот анжумани ўтказилди
Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Навоий вилоят суди судлов ҳайъатлари ҳамда туман (шаҳар), туманлараро судлар томонидан 2021 йилнинг 1-ярми давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан жами
662 (531) нафар шахсга нисбатан 506 (425) та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишлари эса 81 та ёки 19 фоизга, шахслар эса 131 тага ёки 24,6 фоизга кўпайган.
Тамомланган ишлардан 473 (400) нафар шахсга нисбатан
336 (302)та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 73 та ёки 18 фоизга кўпайган.
Жами тамомланган ишларнинг 11 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят ишлари вилоят суди томонидан, қолган қисми жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган.
Ҳисобот даврида 188 (130) нафар шахсга нисбатан 169 (122) та иш тугатилган. Шундан 182(123) нафар шахсга нисбатан 164 (116) та жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар томонидан жорий йил давомида
10 нафар фуқарога нисбатан тергов органи томонидан қўйилган айбловлар бекор қилиниб, уларнинг барчаси оқланган ёки ишлари реабилитация асосларига кўра тугатилган бўлиб, барчаси юқори инстанция суди томонидан оқланган.
Шунингдек, ушбу даврда 82 нафар шахсга нисбатан 55 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб (модда тўлиқ айбловдан чиқарилган, модда қисми ёки банди чиқарилган ёки бошқа моддага малакаланган) ҳукм чиқарилган.
Ушбу даврда жами 457 нафар шахс судланган бўлиб, судланганларнинг 40 нафари ёки 8,7 фоизига жарима, 5 нафари ёки 1,0 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 143 нафари ёки 31,2 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 153 нафари ёки 33,4 фоизига озодликни чеклаш, 116 нафари ёки 25,3 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
2 нафар ёки 0,4 фоиз шахс шартли ҳукм қилинган, 14 нафар ёки 3,0 фоиз шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.
Судлар томонидан кўрилган ишлардан,
қасддан баданга шикаст етказиш 61,5 фоизга, ҳақорат қилиш жинояти 4 бараварга, фирибгарлик 36,8 фоизга, пора олиш жинояти 100 фоизга, Ўзбекистон Республикасига кириш ёки чиқиш қоидаларини бузиш жиноятлари 5 бараварга ошган бўлса;
Вилоят миқёсида судлар томонидан кўрилган ишлардан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар (55,8 фоизга), қасддан одам ўлдириш жинояти 4 бараварга, қийнаш жинояти 100 фоизга, одам савдоси 100 фоизга камайган.
Ушбу даврда 44 (45) нафар аёлларга нисбатан 50 (44) та жиноят иши кўрилган бўлиб, Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ишлар мавжуд эмас.
252 (187) нафар ёшларга нисбатан 202(155) та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 7 (4) нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.
Вояга етмаганларнинг 1 нафари қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 3 нафари ўғирлик, 3 нафари безорилик жиноятини содир этган.
Ушбу даврда 5 та жиноят иши бўйича 5 нафар ёшларга нисбатан Ёшлар иттифоқининг тегишли кенгаши томонидан киритилган кафиллик хати инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Ҳисобот даврида судлар томонидан маҳалла фуқаролари йиғинининг кафиллик хатлари 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши кўриб тамомланган.
Бундан ташқари, вилоят суди томонидан судланганлик ҳолати ошган айрим тоифадаги ишлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилиб, қайд этилган тоифадаги жиноятларни келгусида такрорланмаслигини таъминлаш масаласида тегишли ташкилот ва идораларга 6 та тақдимнома киритилган.
2021 йилнинг 1-ярми давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида туман (шаҳар) судларига
162 та илтимосномалар келиб тушган бўлиб, илтимосномаларнинг 161 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад қилинган.
Бинобарин, Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан ҳисобот даврида кўриб тамомланган жиноят ишлар юзасидан жами 8.964.842.461 сўмлик 495 та ижро ҳужжати ижрога қаратилган бўлиб, шундан шу кунга қадар 212 та 2.531.344.434 сўмлик (42,8 фоиз) ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.
2021 йил 6 ойи давомида 9607 (9912) нафар шахсга нисбатан 7718 (7718) та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Шундан, 6469 (6648) нафар шахсга нисбатан 5424 (5413) та иш бўйича жазо тайинланган бўлса, 3138 (3264) нафар шахсга нисбатан 2194 (2305) та иш ҳаракатдан тугатилган.
Жами кўриб чиқилган 506 та жиноят ишидан 272 таси ёки 53 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Жами кўриб чиқилган 506 та жиноят ишидан 80 таси оммавий-ахборот воситалари (Тв, веб-сайт, газета, журнал) орқали ёритилди.
Навоий вилоят судида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ташкил этилганлиги боис, оммавий-ахборот воситалари билан ҳамкорлигимизни янада жадаллашди, суд процессларини кўпроқ халққа етказиш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу даврда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 357 та ёки 70,1 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли корхона ва ташкилотлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама учун юборилди.
Ушбу даврда судлар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали 1117 та ҳуқуқий тарғибот ўтказилган бўлиб, шундан радиода 86 маротаба, телевидениеда 134 маротаба ва матбуотда (газета, журнал) 86 маротаба, интернет веб-сайтларида 709 маротаба чиқишлар қилинган.
Аҳоли билан оғзаки равишда 781 маротаба давра суҳбатлари ўтказилган.
2021 йил 6 ойи давомида Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонасидан жами бўлиб жисмоний ва юридик шахсларнинг 586 та мурожаатлари келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 570 таси мазмунан кўриб ҳал этилган, 64 таси такроран келиб тушган. Жами кўриб чиқилган 570 та мурожаатлардан 119 таси қаноатлантирилган бўлса, 450 тасига ёзма тушунтириш берилган, ҳисобот охирига қолдиқ аризалар сони 13 тани ташкил этади.
Навоий вилоят судлари раислари ва судьяларининг шахсий (сайёр) қабулларида жами бўлиб 551 та жисмоний ва юридик шахс вакилларидан мурожаатлар қабул қилинган, ушбу мурожаатларнинг 34 таси ёзма ва 517 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб, шундан 303 таси сайёр, 235 таси бевосита идорада ва 13 таси халқ қабулхонасида қабул қилинган мурожаатларни ташкил этади.
Фуқаролик ишлари бўйича
Навоий вилоят фуқаролик судлари томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йил 6 ойи давомида бир қатор ишларни амалга оширилди.
Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 7556 та (фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 3064 та, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди 1869 та, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди 975 та, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди 339 та, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди 1308 та) фуқаролик ишлар кўриб тамомланган. Шундан 3379 таси ёки 44,7 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
Кўрилган ишларнинг 370 таси ёки 4,9 фоизи меҳнат низолари билан боғлиқ, 1810 таси ёки 23,9 фоизи оила низолари билан боғлиқ, 4246 таси ёки 56,2 фоизи битим билан боғлиқ ишларни ташкил этган.
Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3630 тага ёки 48 фоизга кўпайган (2020 – 3926 та, 2021 – 7556 та).
Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:
- оила низолари билан боғлиқ кўрилган низолар 617 тага (1193-1810);
- уй-жой низоларидан келиб чиққан низолар
74 тага (96-170); - битимлар билан боғлиқ келиб чиққан низолар 3270 тага (976-4246);
- алоҳида тартибда кўрилган бошқа ишлар билан боғлиқ низолар 6 тага (110-116) кўпайган.
Айни пайтда, қўйидаги тоифадаги низолар камайган:
- Мулк ҳуқуқи билан боғлиқ келиб чиққан низолар 403 тага (660-257);
- зарар ундириш билан боғлиқ келиб чиққан низолар 76 тага (118-94) камайган.
2021 йил 6 ойи мобайнида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 2.039,9 млн. сўмни (717.5 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1.322,4 млн. сўмга кўпайган.
Суд қарорларига асосан 4.752,2 млн. сўм давлат божи ундирилган (1513,4), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.238,8 млн. сўмга кўпайган.
2021 йил 6 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 2379 та мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келган 933 та мурожаатларнинг 901 тасига ўз вақтида тегишли тушунтиришлар берилиб, қолган 32 та мурожаатлар кейинги ойга қолдиқ бўлиб ўтган.
Ҳисобот даврида 1294 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари раҳбарият томонидан шахсий қабул қилинди. Шундан 705 та шахслар сайёр учрашувларда ҳамда 589 таси бевосита суд биносида қабул қилинган. Қабул қилинган барча-шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аҳоли билан ҳар ойда камида бир марта очиқ мулоқотларни ташкил этиш тизимини йўлга қўйилган бўлиб, жами 602 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.
Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 189 таси ОАВларда ёритилган. Шундан, телевидениеда 39 та, радиода 58 та, газета ва журналларда 20 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 72 та чиқишлар қилинган.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Келгусида ҳам фуқаролик судларнинг ҳар бир судья ва суд ходимлари иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга оширишга, айниқса тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътиборини қаратади.
Иқтисодий ишлар бўйича
Навоий вилоят иқтисодий судлари томонидан иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йил 6 ойи давомида бир қатор ишларни амалга оширилди.
Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 1634 та (Вилоят 9 та, Кармана 1033 та, Навбаҳор 320 та, Зарафшон 167 та, Учқудуқ 105 та) иқтисодий ишлар кўриб чиқилган. Шундан 771 таси ёки 47,2 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
121 та суд мажлиси ВКА режимида ўтказилди. Бунда 228 нафар вакиллар ўз ҳудудларида иштирок этиб, уларнинг тахминан 34,9 млн. сўм маблағлари тежалган.
Кўрилган ишларнинг 1241 таси ёки 75,9 фоизи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 251 таси ёки 15,4 фоизи маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 108 таси ёки 6,6 фоизи банкротликка оид, 34 таси ёки 2,1 фоизи корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этган.
Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 607 тага ёки 59,1 фоизга кўпайган (2020 й – 1027 та, 2021 й – 1634 та).
Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:
- маҳсулот етказиб беришга доир кўрилган низолар 154 тага (173-327);
- пудрат шартномасидан келиб чиққан низолар 16 тага (37-53);
- ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан низолар 45 тага (82-127);
- коммунал шартномасидан келиб чиққан низолар 228 тага (124-352);
- кредит шартномасидан келиб чиққан низолар 162 тага (55-217);
- банкрот деб топиш тўғрисидаги низолар 105 тага (1-106);
- ижара шартномасидан келиб чиққан низолар 29 тага (5-36);
- инвестицион низолар 10 тага (0-10);
- солиқ қонунчилигини қўллаш билан боғлиқ низолар 93 тага (63-156) кўпайган.
Айни пайтда, қўйидаги тоифадаги низолар камайган:
- контрактация шартномасидан келиб чиққан низолар 140 тага (152-12);
- лизинг шартномасидан келиб чиққан низолар 44 тага (47-3).
- юридик шахсни тугатиш юзасидан 44 тага(44-0).
- ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар 6 тага (8-2) камайган.
Ҳал этилган ишлар бўйича 105.301,10 млн. сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларнинг фойдасига 20 530,94 млн. сўм ундирилган.
2021 йил 6 ойи мобайнида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 773,3 млн.сўмни (289,2 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 484,1 млн. сўмга кўпайган.
Суд қарорларига асосан 3290,1 млн. сўм давлат божи ундирилган (9241,2), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5951,1 млн. сўмга камайган.
2021 йил 6 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 90 та мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келган 81 та мурожаатларга ўз вақтида тегишли тушунтиришлар берилган.
Ҳисобот даврида 245 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари раҳбарият томонидан шахсий қабул қилинди. Шундан 178 та шахслар сайёр учрашувларда ҳамда 67 таси бевосита суд биносида қабул қилинган. Қабул қилинган барча шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аҳоли билан ҳар ойда камида бир марта очиқ мулоқотларни ташкил этиш тизимини йўлга қўйилган бўлиб, жами 695 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.
Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 356 таси ОАВларда ёритилган. Шундан, телевидениеда 45 та, радиода 41 та, газета ва журналларда 53 та чиқишлар қилинган.
Маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
Навоий вилоят суди судьяси ва суд ходимлари томонидан Навоий шаҳар, “Мурувват” МФЙда маҳалла фаоллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ўтказилди.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари юзасидан давра суҳбати ўтказилди
Навоий вилоят судининг судьясии Т.Қаҳҳоров ҳамда Кармана туманлараро иқтисодий суднинг судьяси Б.Джумаевлар томонидан Хатирчи туманидаги “Зарафшон” МФЙ аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда иқтисодиёт соҳадаги юридик шахслар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар хусусида учрашув ўтказилди.
«Менинг маҳаллам – менинг судьям» шиори асосида сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш юзасидан «Менинг маҳаллам-менинг судьям» шиори асосида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари томонидан доимий равишда ўзларига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
САЙЁР УЧРАШУВЛАР САМАРАСИ, АҲОЛИ ФИКРИ, ТАДБИРКОР МУАММОЛАРИ
Навоий вилояти суди судьялари томонидан “Менинг маҳаллам–менинг судьям” ғояси асосида жойларда маҳалла аҳолиси ва тадбиркорлар билан учрашувлар изчил равишда ташкил қилиниб келинмоқда.
Навбатдаги учрашув Хатирчи туманининг “Боғчакалон” МФЙ да Навоий вилоят судининг раис ўринбосари Т.Абдраманов, вилоят судининг судьяси Т.Қаҳҳоров, Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевлар томонидан ўтказилиб, ундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6423 сонли Фармони мазмуни-моҳиятини аҳолига етказишдан иборат эди.
Фармонга асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилиниши, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиши, ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши, давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши, барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилиши, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши каби ҳолатлар аҳолига мисоллар асосида тушунтириб берилди.
Ўтказилган учрашув мазмунли ўтказилганлиги, Фармон мазмун-моҳияти аҳолига тўғри тушунтириб берилганлиги сабабли, учрашув қизиқарли баҳс мунозаралар асосида ўтди.
Учрашув якунида судьялар томонидан маҳаллада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, 20 кишини, шундан 6 нафар “Ёшлар дафтари”, 8 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаб, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириб, миллий ҳунармандчиликнинг қадимги гиламчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркор Мунира Ҳамроеванинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида тадбиркорнинг манзилига борилди, тадбиркор ва унинг жамоаси билан учрашишди. Учрашувда тадбиркорга, мамлакатимизда тадбиркорлик учун қулай муҳит яратилганлиги, тадбиркорлик ривожи учун ҳуқуқий механизмлар такомиллаштириб борилаётганлиги, амалдаги қонунчиликда тадбиркорлик субъектларига берилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди, тадбиркорнинг ҳам ўз фаолияти давомида учраётган муаммолари ва фикрлари эшитилиб, учрашув жойида унинг муаммоларини ечимини ҳуқуқий механизмлари ишлаб чиқилиб, бу борада тадбиркорга ҳуқуқий жиҳатдан кўмак берилди.
Турғунбой Қаҳҳоров
Навоий вилоят судининг
судьяси
Маъмурий суд судьялари томонидан сайёр қабул ўтказилди
Навоий туманлараро маъмурий суди раиси Ғ.Абдухолиқов ва судьяси Н.Кенжаева томонидан Конимех туманидаги Қоракўлчилик уюшмасида ўтказилган йиғилишда туман ҳокимлиги, туман кадастр бўлими ходимлари ва фуқаролар иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Туманлараро маъмурий суди раиси Ғ.Абдухолиқов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг бугунги кундаги аҳамияти ва келажакда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, Конимех туманида яшовчи ўн бир нафар шахс пенсия тайинлаш борасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Конимех туман бўлимидан норози бўлган берган аризалари Навоий туманлараро маъмурий судининг сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди, ариза талаблари қаноатлантирилди.
“Конимех туман таъминот бўлимида 1985 йил 22 январдан 1999 йил 11 февраль кунига қадар ишлаган даврларим учун суғурта бадаллари архив маълумотларида мавжуд бўлмаганлиги сабабли пенсия тайинлаш жараёнида мазкур даврларни умумий иш стажига қўшиб ҳисобламаслик тўғрисида Пенсия жамғармасидан жавоб олганимдан сўнг судга ариза билан мурожаат қилдим. Аризам туманимизнинг ўзида сайёр судда кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди, вақт ва маблағ сарфлаб вилоят марказига бормадим.”-деди Клара Абдиева.
Юртимиз бўйлаб судларнинг оммавий сайёр қабуллари одатий тус олди.
Нигора Кенжаева
Туманлараро маъмурий судининг судьяси
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Навоий вилоят суди