Учқудуқ туманида хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари кўрилмоқда
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов, туман ички ишлар бўлимининг ўринбосари ва хотин-қизлар масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари иштирокида, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик тарғибот ишлари олиб борилди.
Жумладан туман судининг раиси сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Учқудуқ туманида ҳам аҳоли айниқса хотин-қизлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарлигини барвақт олдини олишга доир кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳоли орасида оила турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар олиб борилиши лозим бўлган профилактик ишлар ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашишга доир сўз юритилди. Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” бериш тартиби тушунтирилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг мавжуд муаммолари жойида ўрганилиб, уларни манзилли бартараф этиш чоралари кўрилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, жамиятимизнинг кўрки бўлган аёлнинг нозик қўлларига кишан эмас, гул, қалбига эса ёвузлик эмас, эзгулик ярашади. Шу боис аёлларнинг жиноятга қўл урушини олдини олиш фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки тегишли ташкилотларнинггина эмас, ҳаммамизнинг вазифамизга айланиши лозим дея сўзига якун ясаб, йиғилиш қатнашчиларига мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Акмал Курбонов,
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.
Ғозғон шaҳридa aжрим ёқaсидaги низоли оилaлaр муаммоларини судгача ҳал қилиш юзасидан муҳокaмaлар ўтказилди
Ғозғон шаҳридаги “Гулистон” маҳалласида “Оилавий ажримларни олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш” куни муносабати билан ажрим ёқасидаги ҳамда низоли оилалар хотин-қизларининг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди судьялари, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Aдлия бўлими бошлиғи, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, отинойилар ҳамда фаоллар иштирокида манзиллий учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида 2 нафар ажрим ёқасидаги ва 2 нафар низоли оилалар муҳокама қилиниб, ярашиб кетишлари учун вақт белгиланиб, хотин-қизларга шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида керакли тавсиялар берилди.
Ғайрат Якубов,
Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди судьяси.
“Менинг ҳуқуқим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Навоий вилояти юридик техникумида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили муносабати билан ёшларимиз учун бир қатор тадбирлар, учрашувлар ва семинарлар ташкил қилинмоқда.
Ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини тушунтириш мақсадида “Менинг ҳуқуқларим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Савол-жавобларга бой ўтган мазкур давра суҳбати Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судьялари ҳамда техникумнинг ҳуқуқшунослик ўқитувчилари томонидан олиб борилди.
Дилобар Пардаева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлиси тафсилотлари
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан 2024 йилнинг 22 февраль куни Навоий вилоят пробация биносида сайёр суд мажлисида Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан пробация назоратидаги жазо ўтаётган бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Маҳкумлар Ф.Ў ҳамда Ш.Рларга нисбатан эса тайинланган озодликни чеклаш жазоси Жиноят кодексининг 481-моддаси 6-қисми асосида чеклаш талабларини бир неча марта бузганликлари юзасидан жазони ижро этишни назорат қиладиган орган тақдимномасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Шунингдек, сайёр суд мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддаси 1-қисми, 176-моддаси 3-қисми, 175-моддаси 2-қисми билан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан моддалар санкцияси доирасида жазолар тайинланди.
Дилобар Пардаева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси.
Доимгидек яна оилавиш ажралиш ёқасида турган оилалар муҳокама қилинди
Кармана туманидаги “Мирсаид Баҳром” маҳалласида “Биз оилавий ажралишларга қаршимиз” шиори остида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьялари, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда бошқа масъул мутасаддилар ҳамкорлигида ажрим ёқасига келиб колган оилалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокама бир нечта ажрим ёқасига келиб қолган оилалар қатнашиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди.
Тадбирда оила аъзоларининг ўз хонадонига содиқ бўлиб қолиши билан бир қаторда, шу оиланинг ор-номуси учун курашмоғи, шаънига доғ тушурмай яшаш зарурлиги тўғрисида ҳуқуқий ва диний тушунчалар берилиб, психологик ёрдам кўрсатилди.
Шу куни вилоят бўйлаб жойларда бўлиб ўтган бу каби муҳокамаларда 25 та оила иштирок етиб, уларнинг 12 таси яраштирилди. Бу эса қанчадан-қанча норасидаларнинг тирик етим бўлиб қолишининг олди олинганлигидан далолатдир.
Дилёра Аминова,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси.
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси томонидан коммунал қарздорликларни ундириш юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилди
Учқудуқ тумани “Иссиқлик манбаи” ДУК биносида жорий йилнинг 23 февраль куни даъвогар Учқудуқ туман прокуратурасининг “Иссиқлик манбаи” ДУК манфаатида жавобгар “UCHQUDUQ SHIRMOY KULCHA” масъулияти чекланган жамиятидан ичимлик сувини истеъмол қилиш ва канализация хизмати бўйича қарздорликни ундириш юзасидан тақдим этган даъво аризаси бўйича Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиевнинг раислигида Учқудуқ туман прокуратураси прокурори ўринбосари Ғ.Ҳасанов, даъвогар вакиллари М.Эгамов ва С.Норташевалар иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Суд муҳокамаси якунида иштирок этган шахсларга замонавий тежамкор ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш кераклигини, модернизациялаш ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш кераклигини, бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқларнинг ўта эскиргани сабабли, мавжуд иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик манбаларидан мақбул даражада фойдаланишнинг имкони бўлмаётганлигини, бу эса иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятига, истеъмолчиларни иссиқлик хизмати ва иссиқ сув билан таъминлаш сифатига салбий таъсир кўрсатаётганлигини, фойдаланилган коммунал ресурслари учун қатъий тўлов интизомининг йўлга қўйилмаганлигини, натижада соҳада қарздорликнинг ошишига сабаб бўлаётганлиги таъкидланиб ўтилди.
Шунингдек, иштирокчиларга тарафлар томонидан шартнома шартларига қатъий амал қилиш, тўлов интизомига риоя қилиш ва энергия ресурсларини тежаш бўйича керакли тушунтиришлар берилди.
Дилшод Турдиев,
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси.
Суд қарорларининг ижроси билан боғлиқ амалиётда мавжуд муаммолар муҳокамаси бўлиб ўтди
Суд ҳужжатлари асосида берилаётган ижро ҳужжатларини расмийлаштириш ва уни электрон маълумотлар базасида ҳудудий мажбурий ижро бюроларига юборишда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро бюроси органлари томонидан асоссиз қайтарилишининг олдини олиш ҳамда мазкур ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик учун эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар Зарафшон шаҳар судлари ва Мажбурий ижро бюроси Зарафшон шаҳар бўлими томонидан муҳокама қилинди.
Мазкур муҳокама ўзаро фикр-мулоҳазалар асосида ўтказилиб, келгусида ижро ҳужжатларининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 24-моддаларига асосан қайтарилишини олдини олиш учун эътибор қаратилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.
Ўтказилган тадбир якунида келгусида ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро бюроси томонидан асоссиз қайтарилишининг олдини олишга, асосли равишда қайтарилган ҳар бир ижро варақаси юзасидан алоҳида ёндашилиб, уларнинг камчиликлари тўлиқ бартараф қилингандан сўнг ижрога қаратилишига, ҳар бир қайтарилган ижро ҳужжати қатъий назоратга олинишига, ижро варақаларининг қайтарилиши сабаби чуқур тизимли таҳлил қилиниб, асоссиз қайтарилган ижро ҳужжатлари бўйича тақдимномалар киритиб борилишига жиддий эътибор қаратилиши келишиб олинди ва бу орқали фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигининг олди олиниши назарда тутилди.
Шерзод Ғофуров,
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси.
Суд ва Адлия органлари ҳамкорлигида семинар машғулоти ўтказилди
Навоий вилоят судининг судьялари томонидан вилоят адлия бошқармасида, ҳудудий адлия оргарлари ходимлари ва юридик хизмат марказлари масъул ходимлари иштирокида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонунларига киритилган янги ўзгартиришларнинг муҳокамасига бағашланган семинар машғулоти ўтказилди.
Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори, нуфузи унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг амалий ислоҳотлар ўзининг амалий самараларини кўрсатмоқда.
Жумладан, 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни қабул қилиниши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.
Мазкур Қонун билан суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий қилинди. Яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб:
– туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида,
– вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибда,
– вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
– алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
– шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди.
Бу ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва фуқароларни суд идораларида ортиқча сарсон бўлишини олдини олишга қаратилгандир.
Нурбек Умаров,
Навоий вилоят суди судьяси.
Беҳзод Шерматов,
Навоий вилоят суди судьяси.
Бўлажак кадрларни амалий кўникмаларга тайёрлаш мақсадида «Судья ва ёшлар» ушрашуви ташкил этилди
Жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик тамойилларидан бири бўлиб, профессионал таълим тизимини ташкил этишдан ҳам кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларнинг назарий билимлари асосида ҳуқуқий кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.
Шу аснода ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилоят маъмурий судининг судьялари томонидан Навоий вилояти юридик техникумида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, жиноятга жазо муқаррарлиги, фуқаролар ҳуқуқ ва еркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга еришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари, суд тизимига ишга кириш тартиби ҳақида сўз юритилди.
Учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада фуқароларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида давом этиб, якунида талабаларга суд-ҳуқуқ соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.
Улуғбек Исмаилов,
Навоий вилояти маъмурий судининг судьяси.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2026 | Навоий вилоят суди






