Қидирув:

Конимех туманида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан Конимех тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суд мажлиси давомида 26 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, шундан 6 нафар шахсга нисбатан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси давомида Ички ишлар бўлимининг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 5 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурномалар билдирилди.

 

Ҳабибулло Тўхтаев,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси.

Коммунал соҳадагиқарздорликларниундиришюзасидансайёрсудмажлисиўтказилди

Зарафшон ихтисослаштирилган прокуратураси биносида Зарафшон туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.Ғофуровнинг раислигида Зарафшон ихтисослаштирилган прокурори А.Джумаев, прокурор ёрдамчиси М.Хидиров, даъвогар ва жавобгарлар вакилларининг иштирокида коммунал қарздорликларни ундириш юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда даъвогар таъминотчи корхона манфаатида Зарафшон ихтисослаштирилган прокуратураси томонидан тақдим этилган даъво аризалари кўриб чиқилди.

Суд муҳокамаси якунида тарафларга сувни тежаш чоралари кўрилмаганлиги, сув тармоқларидаги носозликлар ўз вақтида бартараф этилмаганлиги, фойдаланилган коммунал ресурслари учун қатъий тўлов интизомининг йўлга қўйилмаганлиги, ундирувнинг замонавий усуллари жорий этилмаганлиги мазкур соҳада қарздорликнинг ошишига сабаб бўлаётганлиги таъкидланиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш чоралари кўрилиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро

иқтисодий судининг раиси

Учқудуқ туман Тиббиёт бирлашмаси биносида янги қонунларнинг мазмун моҳияти тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни мазмун моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 01 январдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар қилинди.

Шунингдек тадбир давомида суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари, суд ҳукмларининг, ажримларининг, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкинлигини, ишни юқори инстанция суди томонидан кўриш  апелляция тартибида — ушбу Кодекснинг 497-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, кассация тартибида — ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, тафтиш тартибида кўрилиши юзасидан йиғилиш қатнашчиларига етказилиб мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

Акмал Курбонов,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.

ҚИЗИЛТЕПA ТУМAНИ 4-СЕКТОР ҲУДУДИОИЛAВИЙНИЗОЛAРМУҲОКAМAСИЎТКAЗИЛДИ!

Ҳафтанинг жума кунига мўлжалланган Оилавий ажримларни олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш куни дастури доирасида Қизилтепа тумани 4-сектор ҳудудидаги 7 нафар ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оила вакиллари билан оилавий низоларни бартараф етиш муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама жараёнига туман ҳокими ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судяси, туман бош имомхатиби, «Оқила аёллар ҳаракати» аъзолари ҳамда сектор ҳудудидаги отинойилар иштирок етиб, низоли оила вакилларига оила муқаддаслиги ва фарзанд тарбиясига беъэтибор бўлмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган сайҳаракатлар натижасида 4 нафар оилаларнинг яраштирилишига еришилди ва 3 нафар оилага ўйлаб кўришлари учун маълум мухлатлар берилди.

 

Шерали Очилов,

фуқаролик ишлари бўйича

Кармана туманлараро судининг судьяси.

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШДА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Бугунги кунга келиб гловал муаммога айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда.

Дарҳақиқат, дунё бўйлаб кенг қамровли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар «замонавий қуллик», яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги эса ғоят ячинарлидир.

Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.

Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.

Ҳозирги кунда ҳар қадамда “Одам савдоси қурбонига айланиб қолманг” деган пешлавҳаларни учратмоқдамиз. Албатта, ушбу сўзлар ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Одамларни чет элларга олиб бориб пуллайдиган кимсалар аввало ўз ўлжаларини хориждаги катта маош, ҳузур-ҳаловат ва тўкин сочин ҳаёт билан қизиқтирадилар. Иродаси бўш одамлар эса аслида жонажон мамлакатимизда ҳам топиш мумкин бўлган маблағни осонгина эгаллашни мақсад қилиб, ўзи билмаган танимаган одамлар билан на тили ва урф-одатини биладиган бегона юртларга кетишга тайёрланадилар.

Чет элга ноқонуний тарзда ишга чиқаётган шахсларнинг кўпчилиги юқорида таъкидланган – халқаро терроризм ва дин ниқоби остидаги зўравонлик руҳи, куч ишлатиш, яъни экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик хуружлар вакилларининг тузоғига тушиб қолмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар натижасида фуқароларимизнинг турмуш шароити узлуксиз юксалиб бормоқда, ҳуқуқ ҳамда эркинликлари тўла рўёбга чиқарилиши учун қулай ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар юзага келмоқда.

Буларнинг барчаси шахс эрки, унинг ҳаёти, саломатлиги ва шахсий ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, фуқаролар ҳуқуқий муҳофазаси самарадорлигини ошириш, шахс-давлат муносабатларида шахс манфаатлари устуворлиги тамойилига оғишмасдан амал қилиш эҳтиёжини янада кучайтирмоқда.

Шахс эрки ва қонуний манфаатларини таъминлаш ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган тадбирлар орқали амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, бу борада 2020 йил 17 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирда қабул қилинганлиги ҳам малакатимизда одам савдосига қарши кураш нақадар зарур эканлигини кўрсатади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, одам савдосига қарши курашиш умуммиллий даражада ёндашув ва ўзаро ҳамкорликка асосланса  ўз натижасини беради.

 

Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси.

“Инструктор-методист” ишга тикланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига кўра, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Ҳақиқатда, бугун юртимизда фуқаролармизнинг муносиб ҳаёт кечиришлари, меҳнат қилишлари, касб ва фаолият турини эркин танлашлари учун кенг имконятлар яратилган ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.

Бироқ, жамиятимизда меҳнат қонунчилигига ҳамда амалдаги қонунларга амал қилмаслик ҳолатлари ҳам мавжуд. Албатта будай ҳолатларнинг бўлиши фуқароларимизнинг ортиқча вақт йўқотишларига ёхуд уларнинг ҳуқуқ ва эркинларини бузилишига олиб келмоқда. Зеро, инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлаш давлатнимизнинг олий мақсади саналади.

Мисол учун, фуқаро (даъвогар) Х.Н. судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Учқудуқ туман спорт мактаби раҳбари С.У.нинг 20.06.2023-йилдаги буйруғини ноқонуний деб топиб бекор қилиб, уни инструктор-методист вазифасига ишга тиклашни, унга етказилган маънавий зарар учун 250.000.000 сўм товон пули, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундиришни сўраган.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар 2012 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний Тарбия институтини тамомлаган, Навоий вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси Учқудуқ тумани спорт мактаби (олдинги Навоий вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси Учқудуқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби)нинг 2017 йил 03 январь кунидаги буйруғи ва иш берувчи ҳамда ходим ўртасидаги меҳнат шартномасига асосан Учқудуқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби йўриқчи-услубчи (инструктор-методист) лавозимига ишга қабул қилинган.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли қарорининг 1-иловасидаги Низомнинг 62-бандида спорт мактабида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик ишларни жисмоний тарбия бўйича олий маълумотли ва камида бир йил тренер-ўқитувчилик бўйича иш тажрибасига эга бўлган мутахассислардан тайинланадиган инструктор-методист амалга оширади деб белгиланган.

Навоий вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси Учқудуқ тумани спорт мактабининг 20.06.2023 йилдаги буйруғига асосан, Х.Н. билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 168-моддаси, 1-қисми, 4-бандига асосан ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, уни бартараф этиш имконияти бўлмаганлиги яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли қарори билан тасдиқланган 1-илова Низомнинг 62-бандида белгиланган талаб бўйича камида бир йил тренер-ўқитувчилик бўйича иш тажрибасига эга мутахассислардан тайинланадиган инструктор-методист амалга ошириши тўғрисидаги қоидага зид равишда 2017 йил 3 январда ишга қабул қилинганлиги муносабати билан 2023 йил 20 июндан бекор қилинган.

Навоий вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ходимлари томонидан тузилган далолатномада, Х.Н.га мактабда мавжуд бошқа иш ўрни таклиф қилинганлиги, Х.Н. бошқа ишга ўтишни рад этганлиги баён қилинган.

Даъвогар суд мажлисида берган кўрсатмасида, иш берувчи томонидан унга бошқа иш ўрни оғзаки равишда таклиф қилинганлигини, лекин у рози бўлмаганлигини, сабаби ўз иш ўрнида ишламоқчилигини, инструктор-методист лавозими вазифаларини яхши билишини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 168-моддаси, 1-банди, 4-хатбошида, ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиниши кўрсатилган.

Суд иш ҳолатлари ва юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар инструктор-методист (йўриқчи-услубчи) лавозимида 2017 йил 03 январдан буён ишлаб келишини, олий маълумотли ҳисобланишини, инструктор-методист (йўриқчи-услубчи) лавозими тренер-ўқитувчи лавозимидан юқори туришини, қонунда иш берувчининг меҳнат шартномасини Меҳнат Кодексининг 168-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра бекор қилиши учун ишга қабул қилишнинг қоидалари бузилганлигини бартараф этиб бўлмаганда йўл қўйилиши назарда тутилганлигини, даъвогар инструктор-методист (йўриқчи-услубчи) лавозимида 2017 йил 03 январдан буён ишлаб келганлиги сабабли ишга қабул қилишнинг қоидалари бузилганлиги бартараф этилганлигини инобатга олиб, даъвогар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғни ғайриқонуний деб ҳисоблаб, уни ишлаб келган вазифасига ишга тиклашни тиклашни ва унга етказилган маънавий зарар учун товон пули ҳамда мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундиришни лозим топган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, давлат ташкилотлари меҳнат қонунчилигига амал қилсалар, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарсалар фуқароларнинг ортиқча вақт йўқотишларига ёхуд уларнинг ҳуқуқ ва эркинларини бузилишига олиб келмайди.

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси. 

Қонунларнинг махмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Давлат активларини бошқариш Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси биносида Кармана туманлараро иқтисодий суди томонидан Агентликнинг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари, суд тугатиш бошқарувчилари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг энг асосий ва муҳим жиҳатлари хусусида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 29 июнь кунги  ПФ-6013-сон Фармони мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 07 февраль куни бўлиб ўтган ушбу учрашувда, нафақат янги қабул қилинган Конституциянинг мазмун-моҳияти, ундаги янги нормалар ва ўзгаришларнинг, хусусан унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланлиги, инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, балки юқоридаги қайд қилинган қонун ва фармонларнинг ҳар бир фуқаро ҳаётидаги аҳамияти, мавзуларнинг долзарблиги, амалга оширилаётган жараёнлар, унда жамоат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг иштироки хусусида, Коррупциянинг ҳар бир шахсга ва ҳар бир фуқаро фаолиятига, иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ва ишбилармонликнинг ривожига салбий таъсири хусусида керакли ва қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга судья томонидан атрофлича жавоб берилди.

 

Фаҳриддин Баҳронов,

Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди

Мазкур сайёр суд мажлисида, “Ўзенергоинспексия” Навоий вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларда белгиланган ҳуқуқбузарликларни содир этган бир-нечта шахсларга нисбатан тўпланган иш материаллари кўриб чиқилди.

Сайёр судда тегишли ташкилотлар масъуллари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, сайёр суд якунида суд раиси томонидан йиғилганларга суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ва процессуал кодексларига киритилган ўзгартиришлар, Коррупция ва одам савдоси жиноятларининг ҳуқуқий оқибатлари ва бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

Жаҳонгир Каримов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси.

Сайёр суд мажлиси сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбирига улашиб кедти

Нурота туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан сайёр қабул ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида 18 нафар ИИБ Пробация ҳисобида бўлган маҳкумларга нисбатан материаллар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 15 таси жазодан муддатидан илгари озод қилиш юзасидан, 3 таси эса жазони оғирроғига алмаштириш юзасидан тақдимномалар кўриб чиқилиб, тақдимномаларнинг барчаси қаноатлантирилди.

Сайёр қабул давомида бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий тушунтиришлар бериш йўли орқали ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, йиғилишда суд раиси томонидан, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш билан бирга уларнинг масъулиятини ошириш, суд қарорларидан норози бўлган тарафнинг суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Фуқаролик ҳамда Иқтисодий процессуал кодексларига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, “Суд қарорларини қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган ва 2024 йилнинг 1 январь кунидан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси қонуни билан суд қарорларини қайта кўриш соҳасида муҳим ўзгартиришлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш билан бир қаторда, эндиликда биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўрилишини, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатларии томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши тўғрисида, бундан ташқари эндиликда ҳукм устидан шикоят ва протест бериш муддати 10 кун этиб белгиланганлиги тўғрисида йиғилганларга тушунтиришлар берилди.

 

Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси.

Фуқаролар мурожаатлари судлар эътиборида

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ тумани суди раиси А.Қурбоновлар томонидан Учқудуқ туманидаги “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилиб, ушбу маҳаллада истиқомат қиладиган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Даставвал, суд раислари фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқароларимизга энг аввало бугунги кунда кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон — янги суд” принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилганлиги, жумладан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлиги, олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиққанлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш такомиллаштирилиши муносабати билан иқтисодий процессуал, жиноят процессуал, фуқаролик процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилиниши фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шундан сўнг, туманда содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, кредит ҳамда қарз ундириш масалалари, оилавий низолар ва алимент ундириш билан боғлиқ низолар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг қарз ундириш бўйича ва 1 нафар фуқаронинг алимент ундириш юзасидан қилган мурожаати юзасидан суд раислари томонидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.

Skip to content