Қидирув:

СУДЬЯЛАР МОНО МАРКАЗИ КАСБЎРГАНУВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорларига жавобан фуқароларнинг, қолаверса ёшларни касбга ўргатиш, иш билан таъминлаш борасида кўп-кўп ишлар қилинмоқдаки, бу сўзсиз ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Президентнинг 2018 йил 20 августдаги 3913-сонли қарори 5-6-бандлари ижроси сифатида жойлардаги каби Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Навоий шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилганлиги фикримиз исботидир.

Мономарказ 2021 йил 3 июнда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бу даргоҳда сувоқчи, мебель жиҳозлари ясаш ва таъмирлаш устаси, алюминий ва пластик профили билан ишлаш устаси, машинасозлик, Токар-фрезерчи рақамли дастури бошқарув дастгоҳи оператори, лифтга хизмат кўрсатиш уста, ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш “В” тоифа учун, косметолог, сартарошлик, ёш болалар учун энага, тарбиячи, замонавий пардалар тикувчи ва дизайнери, ошпаз, қандолатчи, официант ва ҳ.з касбларга ёшларни 2-3-4 ой муддатда ўкитиб, мутахассислар тайёрлайди.

Марказда 4 та чет тиллари бўйича қисқа муддатли курслар фаолият кўрсатаяпди.

Вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари куни кеча ушбу марказга ташриф буюришиб, касбга ўқиб меҳнат фаолиятини бошлаш арафасида турган ёшлар ўртасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”  ҳамда “Янги меҳнат кодекси инсон манфаатлари ҳимоячиси” мавзуларида давра суҳбати ўтказишди.

Даврада судьялар ёшларга инсон қадриятлари, янги меҳнат қонунчилигида кафолатланган инсон қадр-қиммати, иш берувчи ва ходимнинг ҳуқуқлари ҳақида сўзлашиб, ёшларда ўз иш жойига эга бўлишдек орзу-истаклари сари интилишни кучайтириб, бу йўлда уларга шижоатли  қанот бағишладилар.     

Тингловчилар судьялардан янги меҳнат қонунчилигидаги инсон манфаатига хизмат қиладиган янгиликларни билиб олишиб, бунинг учун судьялардан мамнун бўлдилар.

 

            Навоий вилоят суди судьяси

 

Ибодат Шоймардонова

Навоий вилоят суди судьялари ташаббуси билан “Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият”  мавзусида талабалар билан “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Навоий Давлат педагогика институтида Навоий вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судьялари И.Шоймардонова ва Н.Расуловлар институт талабалари билан учрашдилар.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» га кўра, «Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда 32 нафар талабалар иштирок этдилар ва уларга қуйидагилар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.

Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилади.

Институт маъмурияти ва судьялар бундай тартибдаги тадбирларни яна давом эттириш, талабаларнинг ҳуқуқий онгигини ошириш ишларини янада жадаллаштириш масалалари келишиб олинди.

 

 

Навоий вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Нодиржон Расулов

Инсон ҳуқуқлари мавзусида Давра суҳбати ўтказилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида турли тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Қарорининг 12-банди Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси Ф.Рахманов томонидан Нурота туман Халқ Таълими Бўлими биносида бўлим ходимлари ва педагоглар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

 

 

Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича

 

Нурота туман суди раиси

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида

Кармана тумани, «Аллон» МФЙда 2022 йил 22 февраль куни жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди судьяси А.Сайдуллаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-46-сон Қарорининг мазмун моҳияти тушунтириб берилди.

Судлар инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида

Инсон ҳуқуқлари ва эркинларининг дахлсизлиги Қомусимиз, қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларда кафолатганлигини кўришимиз мумкин.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устиворлигини таъминлаш суд соҳасининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Қарорининг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 февраль куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбоновлар томонидан тумандаги “Айтим” маҳалла фуқаролар йиғинида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига, суд раислари томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 февраль 2023 йилдаги “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Қарори қабул қилинганлиги, мазкур Қарорнинг 12-бандига мувофиқ, жорий йилнинг февраль ойида мамлакатимизда “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталигини ўтказиш белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, инсон ҳуқуқлари ва эркинларининг мазкур қонун ва қарорлар билан мустаҳкамланиши мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини янада мустаҳкамланишига, давлатимизнинг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинги юқориларга кўтарилишига замин яратади.

Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари  бўйича

 

Учқудуқ туман суди раиси

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистон стратегиясининг мақсади – юртимизнинг бахтли ва баркамол инсонлар фаровон яшайдиган, ижтимоий адолат тамойиллари тўлиқ қарор топган, дунёнинг ривожланган, барқарор ўсаётган ва инсон капитали юқори бўлган демократик давлатлари қаторидан жой олишини таъминлашдир.” Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришда суд институтининг роли беқиёсдир.

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” да инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини  тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.

Маълумки, мустақил ва холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ҳисобланади. Бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг 10-моддасида ҳам белгилаб қўйилган. Фақат мустақил судгина ҳар бир фуқаронинг ишини судда холис ва ишкора кўриш орқали топталган ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилиши мумкинлигига ишонч уйғота олади. Бу жиҳатдан Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга замин яратади.

 Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди   раиси Хамидов Шерали Зарипович 

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталик тарғибот тадбири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Қарорининг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 февраль куни жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси М.Райимов томонидан Конимех тумани «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини биносида тарғибот тадбири ўтказилди.

ВИЛОЯТ СУДИ РАИСИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Конимех тумани “Юксалиш” МФЙ биносида Навоий вилоят судининг раиси Ҳ.Қудратов, туман ҳокими Р.Рўзиев, маъмурий суд раиси А.Мурадовлар иштирокида фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари муаммолари билан ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар мурожаат этиб шундан 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди.

Қолган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ташкил этилган сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

Шунингдек қабул жараёнида жиноят ишлар бўйича Конимех туман суди раиси М.Райимов томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, пробатция гуруҳида ҳисобда турган 7 нафар шахс тайинланган жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди ва улар томонидан судга миннатдорчилик билдирилди.

 

Навоий вилоят судининг жамоатчилик

ва ОАВ билан олоқалар бўлими

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталигида судья ва ёшлар учрашуви

“Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида Навоий юридик техникуми ўқитувчилари ва талабалари ўрасида ўтказилган давра суҳбати Дастурнинг мазмун моҳиятини ёритиб беришга, унда белгиланган устувор йўналиш ва мақсадларни амалга оширишда биз ҳуқуқшунсоларга қўйилган вазифаларга қаратилди.

Инсон ҳуқуқи-бу фуқаролик жамиятида, ҳуқуқий давлатда энг олий қадрият ҳисобланади. Инсон туғилиши билан унда табий ҳуқуқ ҳисобланган яшаш ҳуқуқи билан биргаликда шу жамиятда ўрнатилган ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқларга эга бўлади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 2-моддасида қайд этилишича, ҳар бир инсонни ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқишдан, мол-мулки, табақасидан қатий назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши зарурдир.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимили равишда имплементация қилинмоқда. Бугунда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги ҳалқаро ҳужжатлар миллий қонунчилигимизда ўз аксини топмоқда.

Бош қомусимиз ҳисобланган Конституциямизнинг ҳам 30 дан зиёд моддалари бевосита инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни кафолатлаш ва ҳимоя этилишига бағишланган.

Бу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилишга қаратилган, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб берувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси 2020 йил 22 июнь қабул қилинган эди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам «Инсон қадри учун» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳар бир устувор йўналишнинг мазмун моҳиятини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунида қарорига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини жорий этилиши ҳам бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда яна бир муҳим қадам бўлди.

 

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Турғун Қаҳҳоров

Учқудуқ саноат техникумида “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталик тарғибот тадбирлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Қарорининг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий илнинг 22 февраль куни жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев ва Учқудуқ туман Иқтисодий суди раиси Д.Турдиевлар томонидан Учқудуқ саноат техникумида тарғибот тадбири ўтказилилди.

Тадбир давомида техникум ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этиб, суд раиси томонидан тадбир иштирокчиларига юртимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим вазифа эканлиги борасда фикрлар айтиб ўтилди.

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Шунингдек, тадбирда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, уларга қарши курашиш ва ушбу ҳолатларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ушбу қабул қилинган юқоридаги ҳужжатлар “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон
қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Акмал Курбонов

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси 

Skip to content